Чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видалнинг «Фламенго»даги ишлари тобора ёмонлашмоқда, у клуб раҳбарияти ва мухлисларининг ишончини йўқотди.
Ўтган ҳафта охирида клуб Бразилия Суперкубоги финалида «Палмейрас»га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Видаль асосий таркибда эмас, 80-дақиқадагина майдонга тушди, аммо барибир мухлислар танқидига учради.
«Видаль - қари футболчи, у қандайдир тушунмовчилик туфайли ҳали ҳам майдонда адашиб юрибди.
«Фламенго» ундан тезроқ қутулиши керак», - кўпчилик бразилиялик журналистлар у ҳақида тахминан шундай руҳда ёзишди.