Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Супер якшанба – супер тур! "Шпорлар" ўч олишга тайёргарлик кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

Бундан бор-йўғи бир неча ҳафта олдин "Тоттенхэм" "шаҳарликлар" билан тўқнашган эди. Дастлабки бўлимда иккита гол фарқи билан олдинда бораётган Антонио Конте шогирдлари, якунда 4-2 ҳисобида ютқазди. Бугун эса лондонликларда ўша машъум тун учун ўч олиш имконияти мавжуд. Шу билан бирга, "Манчестер Сити" ҳам бўш келмайди. Агарда бугун ғалабага эришилса, у ҳолда Гвардиола шогирдлари "Арсенал"га ўта яқин келади.

"Тоттенхэм" айни дамда бешинчи ўринни банд этиб турибди. "Ньюкасл" билан орадаги фарқ тўрт очкони ташкил этади. Аммо уларда захира ўйини мавжуд. Шундай экан, Конте шогирдларини "ютиш шарт" режимига ўтказади. Аммо "Манчестер Сити" билан баҳсда дуранг ҳам ғалабага тенгдир. "Тоттенхэм" шундоқ ҳам кўп очко йўқотди. Ортиқ бундай юриш ярамайди. Бахтга қарши, бугунги баҳсда Антонио Контенинг ўзи стадионда бўлмайди. У яқиндагина ўта пуфагини олдириб ташлаган. Шу сабаб юриш мумкин эмас. Ушбу жамоалар учун мавсумнинг иккинчи ярми шу ердан бошланади.

Жамоаларнинг спорт формаси қандай?
"Тоттенхэм": ўртача

"Шпорлар" Англия кубоги доирасида тўртинчи босқичга йўл олди. Жамоа бу йўлда "Портсмут" ва "Престон"ни мағлуб этганди. Шунингдек, бу улар янги йилда "Кристал Пэлас" ва "Фулхэм"ни лига доирасида мағлубиятга учратган. Аммо "Манчестер Сити" ва "Арсенал"га қарши мағлубиятлар жамоани ёмон аҳволга солиб қўйди.

"Манчестер Сити": мураккаб старт
Пеп Гвардиола ва унинг жамоасига йил унчалик ҳам омадли келмади. "Шаҳарликлар" Англия кубогида "Челси" ва "Арсенал"ни енгиб, кейинги босқичга чиқа олди. Лига баҳсларида "Вулверхэмптон" ва "шпорлар" мағлуб этилди. Аммо "Манчестер Юнайтед"га мағлубият, жамоани чемпионлик пойгасида оёғидан чалди.

Таркибда қандай ўзгаришлар?

"Тоттенхем"да Ришарлисон, Лукас Моура ва Матар-Сарр жароҳатидан соғайиб, сафга қайтди. Жамоани янги аъзоси бўлган Педро Порро ҳам асосий таркибда ўйинни бошлаши мумкин.
Қарши томонда иккита муаммо бор. "Шаҳарликлар" жароҳат туфайли Фил Фоден ва Жон Стоунздан фойдалана олмайди.

Кимлар порлайди?


"Тоттенхэм"нинг ишонган тоғи бўлган Харри Кейн бугун ҳаммасини ўз зиммасига олиши керак. Англия терма жамоаси сардоридан кўп нарса умид қилинмоқда. Аммо "Манчестер Сити"ни ҳужумда тўхтатиб бўлмайди. Шу сабабли "шпорлар" оловга қарши олов билан курашишига тўғри келади. Бугун Харри Кейнда Алан Ширернинг рекордини янгилаш имкони ҳам бўлади.

"Манчестер Сити"да порлаши кутилаётган футболчи Холанддир. Бугун у асосийда ташланади. Рақибларнинг қўрқинчи бўлган норвегияликка "Тоттенхэм"нинг 10 та футболчиси девор бўлиб туриб бермаса бўлмайди. Холанднинг тўхтатилиши, Кейнга йўл очади.

Мураббийлар нима дейди?

Антонио Конте яқиндагина жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Шу сабаб ўйинда иштирок эта олмаслиги мумкин. Унинг ўрнига ёрдамчиси Кристиан Стеллини фикр билдирди. У шундай дейди: "Конте қачон қайтишини билмаймиз. Операция яхши ўтди. У соғая бошлади. Аммо ҳамма нарса юз бериши мумкин. Биз эса қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Конте ақлли инсон ва соғлиқ, у учун биринчи ўринда туради. Эҳтиёткотлик зарар қилмайди. Олдимизда қандай рақиб турганини ва нималарга қодирлигини яхши биламиз".

Пеп Гвардиола яқинда Жон Стоунзнинг бир ойга сафдан чиққанини билдирган. Аммо Фил Фоден таркибда бўлиши мумкинлигига ишора қилди. У, шунингдек, Кейн ва Холанд тўқнашувига тўхталиб ўтди: "Биз Холанддан, "шпорлар" эса Кейннинг ҳаракатларидан хурсанд. Кейн ажойиб ҳужумчи. У – совринлар ҳамма нарсани англатавермаслигини исботлаган футболчи. Ҳаётимда кўрган ҳужумчилар ичида энг яхшиларидан бири айнан Кейндир. Бўлажак ўйинни интизорлик билан кутяпман".

Эслариб ўтамиз, "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:57, 05.02.2023.
Ўқилди: 1224 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.