Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Тен Хаг: «Мен учун арбитрнинг қарори тўғри эмас»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Кристал Пэлас»га қарши ўйинида (2:1) ярим ҳимоячи Каземиронинг қизил карточкаси бўйича ҳакамлар қўмитасига эътироз билдирмайди.

Бу ҳақда «қизил иблислар» бош мураббийи Эрик тен Хаг маълум қилди. Шу тариқа футболчи «Лидс» билан навбатдаги АПЛ ўйинини ўтказиб юборади.

«Биз мумкин бўлган мурожаатни кўриб чиқдик. Мен учун арбитрнинг қарори тўғри эмас, лекин менимча, бизда унга қарши шикоят қилиш имконияти йўқ», - деди Тен Хаг.

Бразилиялик футболчи ҳар икки жамоа футболчилари ўртасида содир бўлган йирик тўқнашувда майдондан четлатилди. «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Жеффри Шлупп вингер Энтонига қўполлик ишлатди, шундан сўнг якунда бу катта муштлашувга айланди.

Унинг давомида Каземиро «бургутлар» футболчиларидан бирининг бўйнидан ушлаб олди, якунда бу ҳолат ВАРда ҳакамлар назаридан четда қолмади.

Бош ҳакам Андре Марринер бразилиялик футболчига қизил карточка кўрсатди.

Киритилди: 18:48, 07.02.2023.
Ўқилди: 2704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.