Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Ярим ҳимояда танловлариз қолган тен Хаг "Лидс"га қарши қандай таркибдан фойдаланади?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг навбатдаги турида ўз уйида "Лидс Юнайтед"ни қабул қилади. Жамоа ушбу учрашувда ғалаба қозона олса, уй баҳсларида кетма-кет 14 ғалабасини қўлга киритиши мумкин. Шунингдек, ғалаба Эрик тен Хаг жамоасини "Манчестер Сити"га очколар борасида тенглашиб олиш имкониятини беради. Боз, устига "Лидс" душанба куни ўз бош мураббийи Жесси Маршни ишдан бўшатган эди. Шу сабабли бу ўйинга меҳмонлар вақтинчалик мураббий кўмагида келади. "Қизил иблислар" учун ноябрдан бери лигада ғалаба қозона олмаётган рақибни мағлуб этиш, унчалик ҳам қийинчилик туғдирмайди ҳисобланмоқда.

"Манчестер Юнайтед" рақиб олдида қанчалик ишончли кўринмасин, жамоа ичида муаммолар бисёр. Шулардан бири, ярим ҳимоядаги йўқотишлардир. Хусусан, шу кунларда энг яхши футболчи сифатида эътироф этилаётган Каземиро қизил карточка сабаб АПЛнинг учта ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди. Қолаверса, тен Хаг яна бир ярим ҳимоячи – Скотт Мактоминейнинг жароҳати борлиги, майдонга туша олмаслигини маълум қилган. Кристиан Эриксен аллақачон тўпиғидан жароҳат олиб, майдонни бир ойга тарк этганди. Ҳатто, доимий захирада ўтирадиган Донни ван де Бекда ҳам тизза билан боғлиқ муаммо мавжуд. Ҳужумчи Антонининг ҳолати яқин орада очиқланиб, бразилиялик вингер майдонга тушиши сўроқ остида қолгани билдирилган эди.

Бундай муаммолар фонида Эрик тен Хаг "Бавария"дан ижарага олинган Марсель Забитцерни асосий таркибга киритишга мажбур бўлади. У билан таянч ярим ҳимоясида Фред ҳамкорлик қилади.
Майдон марказидан ташқари бошқа чизиқларда ҳам танлов имконияти унчалик ҳам катта эмас. Хусусан, Давид Де Хеа, Люк Шоу, Лисандро Мартинес ва Рафаэль Варанлар асосий таркибга киритилади. Ундан ташқари, жамоа сардори Харри Магауйрга ҳам асосий таркибдан жой ажратилиши айтилган. Ўнг қанотда Диегу Далотдан кўра Эрон Уан-Биссака варианти маъқулроқ кўрилади.

Бруну Фернандеш доимгидек ҳужумкор ярим ҳимоячи вазифасини бажаради. Маркус Рэшфорд эса ҳозирги ажойиб спорт формасида чап қанотни "ёндириш"га ҳаракат қилади. Вaут Вегхорст марказий ҳужум зонасини эгаллаган ҳолда, чапда Алехандро Гарначо жойлашади. Негаки, чап учун танлов деярли қолмаган. Жумладан, Антони ва Марсьялларда жароҳат мавжуд ва улар қайдномага киритилмаслиги тен Хаг томонидан тасдиқланди. Гарначо вариантидан ташқари, тен Хагда Жейдон Санчони майдонга ташлаш имкони ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ва "Лидс Юнайтед" ўртасидаги баҳс чоршанба куни тунда, Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:33, 08.02.2023.
Ўқилди: 2459 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.