«ПСЖ» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Франция кубоги 1/8 финалида «Марсел»дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида гапирди.
«Биз «Марсел»нинг кучини билардик ва айнан шундай ўйинни кутгандик. Бу жуда тажовузкор жамоа, босим ўтказади.
Тафсилотлар муҳим. Ҳафсаламиз пир бўлди ва ғазабландик, чунки биз ушбу турнирда ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Ҳафта давомида яхши тайёргарлик кўрдик ва «Марсель» шундай ўйнашини билардик.
Лекин барибир тўпни ўзимизда ушлаб туриш биз учун қийин бўлди. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнай олдик, аммо вазиятни ўзгартира олмадик. Энди бошимизни кўтариб, шанба кунги «Монако»га қарши ўйин ҳақида ўйлашимиз керак.
Ҳар бир ўйиннинг ўз тарихи бор. Айни дамда «Монако»га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўришимиз керак, кейин эса «Бавария» ҳақида ўйлашимиз мумкин, аммо ҳар бир учрашувга ўзгача ёндашиш керак.
Биз Чемпионлар лигасига пухта тайёргарлик кўришимиз кераклигини биламиз. 1/4 финалга чиқиш учун ҳамма нарсани қиламиз», - дея Доннарумма сўзларини келтиради L'Equipe.