Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ФИФА “Машъал”дан трансфер тақиқини олиб ташлади

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

2022 йилнинг 11 апрел куни ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Машъал” футбол клуби ва унинг нигериялик собиқ футболчиси Ифеанйи Ифеанйи ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган эди. Унга кўра, “Машъал” футбол клуби зиммасига футболчи олдидаги белгиланган қарздорлик ва жарима тўловларини 45 кун мобайнида тўлаш мажбурияти юклатилган. Агар мазкур мажбуриятлар клуб томонидан ўз вақтида бажарилиши таъминланмаса, клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилиши ҳақида огоҳлантириш берилган.

Бироқ клуб бу борада хабардор этилган бўлса-да, ушбу низоли вазиятни ҳал этмаган ва шу муносабат билан, ФИФА 2022 йил 9 августдан эътиборан “Машъал” футбол клубига нисбатан трансфер тақиқини белгилаганди.

“Машъал” куни кеча нигериялик собиқ футболчиси олдидаги қарздорлик масаласини ҳал этди ва ФИФАга трансфер тақиқини олиб ташлаш бўйича мурожаат юборилди. 13 феврал куни футболчи томони тўлов амалга оширилганини тасдиқлади ва ФИФА “Машъал” футбол клубидан трансфер тақиқини олиб ташлади.

Киритилди: 14:11, 14.02.2023.
Ўқилди: 1548 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик