Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Дўстлик Тошкент» Биринчи лигадаги иштирокини давом эттиради

Баҳо:
+ | -

«Дўстлик Тошкент» жамоаси 2022 йилги мавсум якунларига кўра Биринчи лига мусобақа жадвалида 7-поғонани банд этган эди.  

2020 йилда ташкил этилган, профессионал клубга айланиш мақсадида секин-аста шаклланаётган жамоа ўз молиялаштириш манбааси, бош ҳомий билан тузилган шартномаси, шунингдек, жамоа стадиони, ўқув-машғулот қароргоҳи бўйича ҳужжатларни Лигага тақдим этди ҳамда Биринчи лиганинг 2023 йилги мавсумида ҳам иштирок этадиган бўлди.

«Дўстлик Тошкент» Биринчи лига жамоалари орасида тарихда биринчи бўлиб ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этишни режалаштирган. Шу йўл билан у Про лига сари қадам ташлашга ҳаракат қилади. Пойтахтнинг Жар-ариқ мавзесида жамоа базаси жойлашган бўлиб, битта катта ва битта кичик замонавий стадионда унинг болалар ва ўсмирлар жамоалари машғулот ўтказади. «Дўстлик Тошкент»нинг талаб этилган 6 ёш тоифаси бўйича жамоалари Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси мусобақаларида иштирок этади. Шунингдек унинг У18 жамоаси ассоциациянинг алоҳида мусобақасида, биринчиликдан ташқари яна бир жамоаси эса Иккинчи лига мусобақасида тўп суради.     

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси болалар футболига жиддий эътибор қаратаётган тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаб келади. Лига «Дўстлик Тошкент» мисолида Биринчи лига клубларини ҳам лицензиялашга жалб этишни орқали Япония сингари учта дивизион вакилларини жараёнга қўшган Осиёнинг иккинчи мамлакатига айланиши мумкин.

Маълумот учун, «Дўстлик Тошкент» жамоаси «International Logistic Service» МЧЖ томонидан молиялаштирилади. Айни вақтда Жўрабек Ниғматов клуб директори сифатида фаолият олиб бормоқда.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:40, 14.02.2023.
Ўқилди: 1612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.