Украиналик яна бир тажрибали футболчи – Леван Арвеладзе тўлақонли равишда «Андижон» аъзосига айланди. Леван билан 2 йиллик шартнома имзоланди.
Украиналик Арвеладзе “Андижон” билан шартнома имзолагач, клуб матбуот хизматига таассуротларини қуйидагича ифодалади:
“Дастлаб кутмаган эдим. Менга жиддий таклиф билан чиқишди. Бу ерга келиб шартнома туздик. Анча аҳил жамоа экан. Футболчиларнинг ҳаммаси ажойиб.
Раҳбариятдан тортиб ўйинчиларгача бизни илиқ кутиб олишди. Ҳаётимда янги саҳифа очилди.
Ўзбекистон Осиёда етакчи ўринда туради. Бу ерда бор маҳоратимни ишга солиб, жамоам ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиб, мухлисларни хурсанд қиламиз”, — дея фикр билдирди Арвеладзе.
Бизнинг маълумот:
Леван Арвеладзе
Туғилган санаси: 06.04.1993
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Бўйи: 181
Вазни: 71 кг
Фуқаролиги: Украина
Тўп сурган клублари: “Днепр” (Украина), “Кривбасс” (Украина), “Скала” (Украина), “Агробизнес-ТСК” (Украина), “Нефтяник-Укрнефть” (Украина), “Заря” (Украина), “Десна” (Украина), “Торпедо” Кутаиси (Грузия).
"Андижон" матбуот хизмати.