«Бавария» ярим ҳимоячиси Кингсли Коман «ПСЖ»га (1:0) урилган голдан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
Унинг голи «Бавария»га Франция пойтахтидан минимал ҳисобдаги ғалаба билан ортга қайтишни таъминлади.
«Парк де Пренс»да гол уриш - болаликдаги орзум. Бу алоҳида дақиқалар эди. Лекин голимни мухлислар олдида нишонлашни истамадим. Ахир, «ПСЖ» - мен ўсган клуб, бу мен туғилган шаҳар», - деди Коман.