Lequipe нашри португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ва футбол агенти Жорже Мендеш ўртасидаги ҳамкорликнинг барбод бўлиши сабабини аниқлашга муваффақ бўлди.
Манбанинг маълум қилишича, томонлар ўртасидаги келишмовчиликларга жамловчи эффект таъсир кўрсатган. Ҳамкорликнинг бардор бўлишига сўнгги томчи Криштианунинг журналист Пирс Морганга берган шов-шувли интервьюси бўлди.
"Жорже бу интервью бериш қарорини мутлақо бемаънилик деб айтди" - деди Мендешга яқин одам.
Роналду ноябрь ойи охирида жамоа раҳбарияти ва бош мураббийи Эрик тен Хагни танқид қилиб, жанжал билан "Манчестер Юнайтед"ни тарк этган эди. Январь ойи бошида португалиялик футболчи Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби билан шартнома имзолаган эди.