"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ўз шогирди Бруну Фернандешнинг ўйини ҳақида гапирди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, португалиялик ярим ҳимоячи шерикларига ўрнак бўлиб, жамоанинг тактик таркибларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.
“Бруну жуда оғир юкни кўтара олади ва кўплаб ўйинларга бардош бера олади. У бутун жамоа учун ҳақиқий ўрнак", - деди Тен Хаг Goal портали билан суҳбатда.
Фернандш жорий мавсумда “қизил иблислар” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.