Кириш Регистрация

IBA турли мамлакатларнинг Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича ЖЧ-2023ни бойкот қилганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) жаҳон чемпионатини бойкот қилаётган мамлакат спортчиларига молиявий ёрдам беришини маълум қилди.

IBA бош котиби Жорж Еролимпос ушбу вазият юзасидан ўз муносабатини билдириб ўтди. Еролимпос федерацияларнинг бу қарори спортчиларнинг хоҳиш-иродасини ифодаламаслигини айтди. Шунингдек, ўз миллий федерациясининг қарорини бойкот қилмоқчи бўлган спортчиларга имконият беришга тайёрлигини билдирди.

“Кўрганингиздек, баъзи мамлакатлар Нью-Деҳли ва Тошкентда бўлиб ўтадиган чемпионатларга бойкот эълон қилди. Лекин бу спортчилар, мураббийлар ва техник ходимларнинг фикрини акс эттирмайди. Бу қарорлар сиёсий кучларнинг босими остида қабул қилингани очиқ-ойди ва спорт олами вакилларининг фикри билан бир хил эмас.

Тушунмовчиликлар ва нотўғри маълумотлар ушбу миллий федерациялар ичида мазкур қарорни қўллаб-қувватламайдиган спортчилар, мураббийлар, техник ходимлар ва мутасаддилар томонидан норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Сизнинг IBA’га нисбатан бўлган ишонч ва садоқатингиз тан олишини ва мақтовга сазовор бўлиши керак, чунки сиз баҳсли сиёсий ҳаракатларга аралашмадингиз ҳамда ўз спортчиларингизни биринчи ўринга қўйдингиз. IBA шаънига путур етказувчи сиёсий ҳаракатлар қурбони бўлмадингиз.

Исталган спортчи ёки мураббий мусобақада қатнашишдан бош тортган федерациясини бойкот қилишни истаб, турнирда иштирок этишни хоҳласа IBA порталларига мурожаат қилиши мумкин. Ташкилот ўз молиявий дастури орқали барча федерация ва спортчиларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Барчангизга миннатдорчилик билдирган ҳолда Нью-Деҳли ва Тошкентда ўтадиган Жаҳон чемпионатида учрашиш имкониятини интиқлик билан кутиб қоламан”, — деди ташкилот бош котиби Жорж Еролимпос.

Аввалроқ АҚШ, Швеция, Ирландия, Чехия ва Канада бокс федерациялари Ҳиндистон (аёллар ўртасида) ва Ўзбекистонда (эркаклар ўртасида) бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон Чемпионатига бойкот эълон қилгани хабар қилинганди. Бунга сабаб қилиб IBA’нинг Россия ва Беларусь боксчиларига ўз миллий байроқлари остида мусобақаларда иштирок этишига рухсат берилгани қайд этилганди.

Халқаро бокс ассоциацияси жорий йил Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ва Тошкентда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати Олимпиада лицензияларини тақдим этишини маълум қилганди.

Ўзбекистон 1—14 май кунлари бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:27, 20.02.2023.
Ўқилди: 7849 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик