Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Пол Скоулз бу йил "МЮ"нинг тўртта титул ютишига ишонмоқда. Бу борада суперкомпютер нима дейди?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси, клуб афсонаси Пол Скоулзнинг фикрига кўра, "қизил иблислар" бу мавсумда бирданига тўртта совринни ўзиники қила олади. Аммо амалда Эрик тен Хаг жамоаси бунга қанчалик тайёр?
Нидерландиялик мутахассис ёзда жамоага келган эди. У "МЮ"ни турнир жадвалида учинчи ўринга олиб чиқа олди. Ҳозирда тен Хаг жамоаси, етакчи "Арсенал"дан атиги беш очко ортда қолмоқда. "МЮ" Англия кубоги ва Европа лигасида зафар қучишига ишонмоқда.

Бу мавсумда "МЮ" учун келадиган энг биринчи синов бу якшанба кунги лига кубоги финалидир. Унда Эрик тен Хаг "Ньюкасл" ва Эдди Хау ғоялари билан курашишига тўғри келади. Скоулз эса ушбу баҳсда титул қўлга киритиш, жамоани мавсумдаги барча мусобақаларда муваффақият қозонишини таъминлайди деб ишонади. Суперкомпютер ҳам бу борада ўз тахминларини ишлаб чиқди. Унга кўра, мавсумни тўртта соврин билан тугатиш учун "Манчестер Юнайтед"да фақатгина 0.04 фоизгина имконият бор холос.

Хусусан, АПЛда "Арсенал" ҳали ҳам етакчилик қилмоқда. "Манчестер Сити" эса иккинчи ўринни банд этиб турибди. Шу сабабли суперкомпютер наздида "МЮ"нинг ўн йилликдаги илк чемпионлигини нишонлаши эҳтимолдан анча йироқдир. Мавсум "қизил иблислар" учун барибир учинчи ўринда якунланади. Жамоа ўзи қатнашаётган лига кубоги, мамлакат кубоги ва ЕЛда ҳам зафар қучиш имконияти анча паст. Суперкомпютер бу эҳтимолни 1.56 фоизга баҳолаган. Агарда иккита соврин билан ҳисоблайдиган бўлсак (лига кубоги ва Европа лигаси), "МЮ"нинг имкониятлари 8.23 фоизга кўтарилиши билдирилган.

Еврокубоклар саҳнида "Манчестер Юнайтед" ўтиш ўйинида "Барселона" билан 2-2 ҳисобида дуранг қайд этди. Иккинчи давра эса келаётган пайшанба куни кечади. Агарда Эрик тен Хаг жамоасининг иккита маҳаллий кубогларни ютиш эҳтимолини тахмин қилсак, у ҳолда имкониятлар 11.72 фоизгача кўтарилади.
"Қизил иблислар" Англия кубогининг бешинчи босқичида "Вест Хэм" билан тўқнаш келади.
Клубнинг сўнгги титули 2017 йилда, Жозе Моуриньо билан қўлга киритилган Европа лигаси кубоги эканини ҳисобга олиб айтиш мумкинки, бу мавсумда эришиладиган ҳар қандай титул жамоа мухлисларини бахтиёр қилган бўларди. Улар Эрик тен Хагнинг, ҳеч бўлмаса 4 та имкониятдан биттасини рўёбга чиқаришига умид қилмоқда.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:31, 20.02.2023.
Ўқилди: 5219 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.