Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Нуньес ўз потенциалини юзага чиқариши учун вақти етарли

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» - бу мавсумдаги энг беқарор топ-клублардан бири. Бир-икки йил олдин Юрген Клопп шогирдлари ўзлари иштирок этган барча турнирларда ғалаба қозонишганди, энди эса аутсайдерлардан мағлуб бўлишяпти ва кучли тўртликка қайтишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Омманинг фикрича, «Ливерпул»нинг муваффақиятсизлигининг асосий сабабларидан бири бу Дарвин Нуньес. Ўтган ёзда уругвайлик ҳужумчи «Бенфика»дан 80 миллион евро эвазига олинганди (фақат Виржил ван Дейк ундан қимматроқ бўлган). Бироқ у ўзининг имкониятларини бой беришни бошлади ва жамоасини муҳим голлардан маҳрум қилди.

Дарвин энди тез-тез ҳужумларни ижобий якунламоқда. Агар илгари Салоҳ «Ливерпул»да рақиб дарвозасига энг яқин келган ҳолда хавфли ҳужумларни уюштирган бўлса ва узатмаларнинг аксарияти унга қаратилган бўлса, ҳозир вазият бутунлай бошқача. Салоҳнинг вазиятларни якунлаш эҳтимоли камроқ ва шунга мос равишда унинг асосий муҳим зарбалари камайди. Бироқ Салоҳ ҳамон Премьер-лиганинг энг яхши ўйинчилари қаторида туради:

Ҳарри Кейн («Тоттенхэм») – 87 та зарба
Александр Митрович («Фулхэм») – 82;
Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») – 80;
Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 70;
Дарвин Нуньес («Ливерпуль») – 68.

Аммо умумий рақамлар бизга мавҳум бўлган бутун картинани очиб кўрсатмайди. Нуньес Премьер-лигада жорий мавсум Салоҳдан анча кам ўйнади - 1959 (22 баҳс)га қарши 1120 дақиқа (17 ўйин). 90 min порталидаги қийматлар анча ошкора ва бу ерда Дарвин анча олдинроқда. Нуньес баҳслар давомида ўртача тўртта зарба беради ва бу борада фақат Митровичдан (4,3) кейин иккинчи ўринда туради. Кучли бешликда Салоҳ йўқ – уругвайликдан кейинги ўринларда Габриэль Жезус ва Кейн (иккаласи ҳам 3,6 балл), шунингдек, Холанд (3,5) бормоқда. Алоҳида далил - «Ливерпул»даги барча мусобақалардаги ўйинлар. Бу ерда Нунес энг кўп фарқни кўрсатади: 90 дақиқада ўртача 5,42 зарба, Салоҳда эса 3,21 зарба.

Қолган кўрсаткичлар Нуньеснинг ҳужумкор ўйинидаги энг юқори даражасини тасдиқлайди. Дарвин шедевр зарбаларига қарамай тандемда ҳам яхши ўйнайди. «Ливерпуль» ҳужумчилари орасида (фақат 1000 дақиқадан кўпроқ ўйнаганлар ҳисобга олинди) Нуньес 90 дақиқада ўртача 1,59 та тўп узатма билан иккинчи ўринни банд этган. Биринчи ўринда кутилганидек, Салоҳ (1.83). Дарвин эса кутилган голли паслар (хА) бўйича жамоанинг энг яхши 3 ўйинчисидан бири ҳисобланади - 4,39. Фақат Трент Александр-Арнольд (6,18) ва Салоҳ (5,07) ундан яхши кўрсаткичга эга.

Имкониятлар сони ҳисобга олинса, Нуньес «Ливерпул»нинг энг яхши тўпурари бўлиши ва «Олтин бутса» учун Холандни мағлуб этиши мумкин. Бироқ, Дарвиннинг катта муаммоси бор ва у нима эканини аниқ биласиз. Албатта, голни амалга ошириш ҳақида. «Сити»да норвегиялик футболчи яратилган вазиятлардан кўра кўпроқ гол урса, Нуньес имкониятларни қўлдан бой бериш бўйича мастердир. Холанднинг хG кўрсаткичи 21,29 (вазиятлардан деярли бешта голга кўп дегани) ва еттинчи ўринда - Дарвин (10,8, деярли бешта голни бой берган).

Нуньес «Ливерпул»даги мавсумини ўзи кутгандек ўтказиши ва «Реал»га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бериши мумкин. Ҳа, бу ижобий овозда эшитилади. Аммо ҳақиқат шундаки, юқорида айтиб ўтилганидек, гол уриш борасида ўсса бўлгани. Дарвин декабрь ва январь ойларида саккизта ўйинда атиги битта гол урган эди ва шундан кейин яна очко тўплай бошлади. «Эвертон»га қарши ўйинда голли узатма (унинг ўзи қарши ҳужумни бошлади, ўзи қанотдан пастга югурди ва тўпни марказга берди), кейин эса «Ньюкасл» дарвозасига гол (тўп ташлаш учун очилди, қабул қилди ва зарба берди) уни мухлисларига яна эслатиб қўйди.

Биз ҳужумчилар ҳақида гапираётганимиз учун психологик омил муҳим. Нуньесга мутлақо янги мамлакат ва чемпионатга кўникиш, қиммат трансфер дея танқидларни тинглаш осон бўлмади. Февраль Дарвиннинг «Ливерпул»даги фаолиятида бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин ва жамоанинг ҳолатини ҳисобга олсак, буни амалга ошириш учун бундан яхшироқ вақт йўқ. Ўзига ишонган Нуньес нималарга қодир эканини эса ўтган мавсумда кўрдик. Аммо ҳозирча Нуньеснинг қаҳрамонлик миссияси шунчаки хаёлларда холос. Шундан сўнг аслида нима бўлади, биз келгуси ойларда билиб оламиз. Бугун «Ливерпул»нинг «Реал»га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги илк ўйини - Дарвин учун биринчи синов.

Киритилди: 23:55, 21.02.2023.
Ўқилди: 1444 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.