Англиянинг «Манчестер Сити» бош мураббийи Роберто Манчини «КПР»га қарши учрашувдан сўнгги матбуот анжуманида, жамоасининг ҳимоя чизиғидан кўнгли тўлмаганини таъкидлаб ўтди.
"Ўйлашимча, биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Ягона камчилишимиз, бу голлар – биз вазиятлар яратдик, аммо уларни якунлай олмадик.
"Танафусдан сўнг унча ҳам яхши ўйин кўрсата олмадик, аммо якунда уч очкони қўлга кирита олдик, бу энг асосийси.
Ҳар ўйинда гол ўтказиб юборишга ҳаққимиз йўқ. Сўнгги ўйинларда жамоам жуда кўп гол ўтказмоқда. Бу яхши эмас, бунинг устида ишлашимиз керак", – дейди италиялик мутахассис журналистлар билан мулоқот чоғида.