Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 0-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол - Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа - Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Корея нашрлари: «Ўзбекистонга қарши таркиб маълум, аммо хавотирлар йўқ эмас!»

Баҳо:
+ | -

Маълумки, 11 сентябр куни Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон меҳмони бўлади. Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати эълон қилингач, Корея нашрлари таркиб ва ўйин борасида бир қанча масалаларни муҳокама қилмоқда.

Жумладан, “ Asia Economic” нашрининг спорт бўлими бош мураббий Чой Канг Хи олдида турган топишмоқларни топишга уриниб кўрган. Нашр мақолани Чой Канг Хининг: “Ўзбекистонга қарши ўйин – бутун саралашдаги энг қийини бўлади”, деган сўзлари билан бошлаган. “Таркиб эълон қилинди. Лекин энг катта жумбоқ бу – ҳужумчилар Ли Донг Гук ва Парк Чу Ёнгдир! Тарихи 2005 йилги Жо Бонфрере мураббийлиги даврига бориб тақаладиган жумбоқ!”, дея давом этаркан, нашр бу иккала футболчидан қай йўсинда фойдаланиш самарали эканлиги ҳалигача номаълумлигига урғу беради. “Қанотларда фойдалироқ бўлган Парк Чу Ёнг айни пайтда спорт формаси юқори эмаслиги билиниб қолмоқда. Ли Донг Гук ва Парк Чу Ёнг жуфтлиги майдонда ҳамкорлардан кўра рақобатчиларга ўхшаб ҳаракат қилишмоқда. Ўтган сафар Кувайт билан ўйинда ҳам Чой Канг Хи ўйин натижасидан қониққан бўлса ҳам бу икки футболчи жуфтлигидан кўнгли тўлмаганлигини очиқ айтганди. Шундай бўлса-да Ли Донг Гук ҳам, Парк Чу Ёнг ҳам терма жамоадан чақирув олди. Ҳеч шубҳасиз, бу икки футболчи ҳозирги Корея футболининг энг фахрли ҳужумчиларидир. Салгина тактик ишлов берилса, ҳужум чизиғида кескин портлаш юзага келтириш мумкин. Ўзбекистонга қарши ўйинга саноқли кунлар қолар экан, бош мураббий ўйлаб кўришга ваъда берди. Лекин бу жавоб топиш анча қийин топишмоққа ўхшайди”, деб ёзади нашр.

Шунингдек, нашр Ўзбекистонга қарши қандай тактикада ўйнаш лозимлиги ҳақида ҳам фикр юритади: “Ўзбекистон таркибида Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров каби ўткир ярим ҳимоячилар бор. Бундан ташқари, улар ўз уйларида ўйнашларини ҳисобга олсак, 4-2-3-1 тизимида ўйнаш маъқулга ўхшайди. Бундай вазиятда Ли Донг Гук ягона ҳужумчи сифатида олдинроқда ўйнаши, Парк Чу Ёнг эса ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида намоён бўлиши айни муддао. Хуллас, мураббий олдида бошоғриқли нуқталар кўп. Жаҳон чемпионати саралаш босқичи қарийб икки йил давом этиши муаммоларни ҳозироқ ҳал қилиш лозимлигини англатади. Шунингдек, чап қанот ҳимоясига фахрий Ча Ду Ри ўрнига Кей-лигадан Ко Ё Ханнинг таклиф этилиши ҳам ўйлаб кўриладиган масалалардан биридир”.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:17, 02.09.2012.
Ўқилди: 5926 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.