Кириш Регистрация

"Боруссия Д" япониялик футболчи билан текинга шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

"Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Даичи Камада фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия"сида давом эттиради, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Манба берган хабарга кўра, 26 ёшли япониялик яна 3 та клуб қизиқаётганига қарамай, Дортмундликлар билан 5 йиллик шартномага келишиб олган. Футболчи ёзда эркин агент сифатида жамоага қўшилади.

Камада жорий мавсумда “Айнтрахт” сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 00:09, 24.02.2023.
Ўқилди: 1561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик