Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

"Арсенал" Сака билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўзининг энг яхши футболчиларидан бири Букайо Сака билан янги шартнома борасида келишувга эришган кўринади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Девид Орнштейн хабар бермоқда.

Журналист эҳтимолий келишув муддати ҳақида хабар бермаяпти, бироқ томонлар оғзаки келишувга эришгани маълум.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда "Арсенал" Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда, Сака эса "канонирлар"нинг энг яхши тўпурарларидан бири - барча мусобақаларда 10 та гол ва 8 та голли узатма.

Transfermarkt маълумотларига кўра 21 ёшли футболчининг нархи 100 млн евро, Саканинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилади.

Киритилди: 14:34, 24.02.2023.
Ўқилди: 742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.