Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Рафинья музлатгични тепиб, жароҳат олгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Рафинья "МЮ"га қарши биринчи ўйинда алмаштирилганидан кейин норози бўлгач жароҳат олганди.

Қанот футболчиси 19 февраль куни бўлиб ўтган Ла Лиганинг 22-туридан ўрин олган "Кадис"га қарши ўйинни (2:0) "Барселона"нинг асосий таркибида бошламади, аммо 74-дақиқада майдонга тушди. Ўшанда ҳамма Хави "Манчестер Юнайтед"га қарши Европа лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйини олдидан Рафиньяни сақлаб қолган деб тахмин қилганди.

Бироқ гап бунда эмасди, Рафинья "МЮ"га қарши биринчи ўйинда захирага олинганидан кейин жароҳат олганди. Ўша ўйинда бразилиялик футболчи гол урди ва голли узатмани амалга оширди ва 83-дақиқада Ферран Торресга ўз ўрнини бўшатиб берди.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, захира ўриндиғига кетаётганда Рафинья ичимликлар солинган музлатгични тепган ва шундан кейин тиззасида оғриқ сезган. Шу сабабли у "Кадис"га қарши ўйинда "Барселона"нинг асосий таркибига кириш имкониятига эга бўлмади.

26 ёшли вингер жорий мавсумда "Барса" сафида барча турнирларда 33 ўйинда 7 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.

 

Киритилди: 15:23, 26.02.2023.
Ўқилди: 3401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5107]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4489]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4390]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3392]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2911]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2682]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2353]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [1875]

Родри операция қилинади [1862]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1795]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик