Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Странжа-2023. Саиджамшид Жаъфаров олтин медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа-2023 мусобақасида эркаклар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик спортчилар учун мусобақа якунига етди.

71 кг вазндаги ҳамюртимиз Саиджамшид Жаъфаров туркиялик Ердемир Тугруханга қарши рингга кўтарилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0. Шу тариқа, Жаъфаров ҳам олтин медални қўлга киритди.

Режага кўра энг сўнгги бўлиб жанг ўтказиши керак бўлган Шоҳжаҳон Абдуллаев (86 кг) ва Баҳодир Жалолов (92+ кг)нинг рақиблари финалда иштирок этмаслиги ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Шу тариқа, Ўзбекистон ушбу мусобақани 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 бронза медалларини қўлга киритди.

Бугунги натижалар:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Говинд Кумар (Ҳиндистон) - 4:1
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Никанор Куирога Рамон (Аргентина) - 5:0
-54 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Ясен Радев (Болгария) - 1:4
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов – Радослав Росенов (Болгария) - 2:3
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев – Мужибилло Турсунов - 1:4
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Бекзод Ҳамидов - 5:0
-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Ердемир Тугрухан (Туркия) - 5:0
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Винченсо Лиззи (Италия) - рақиб рингга чиқмади
+92 кг: Баҳодир Жалолов – Давит Чалоян (Арманистон) - рақиб рингга чиқмади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:02, 26.02.2023.
Ўқилди: 1200 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик