Кириш Регистрация

Бундеслигада қувлашмачоқ давом этади. «Боруссия» марказий баҳсда «Лейпциг»ни мағлуб этди ҳамда яна биринчи ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси Германия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган баҳсда «Лейпциг»ни мағлуб этди – 2:1. Учрашув «Сигнал Идуна Парк» стадионида бўлиб ўтди.

13-дақиқада Юлиан Брандт ҳисобни очди, аммо гол ВАР томонидан бекор қилинди, чунки тўпга қўл билан ўйналган эди. Биринчи бўлим ўрталарида дортмундликлар сардори Марко Ройс пенальтини голга айлантирган бўлса, танаффусгача Эмре Жан жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳисобни биттага қисқартиришга муваффақ бўлишди. Ўйинда бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа, «Боруссия Дортмунд» 49 очко тўплади ва турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди, аммо «Бавария»да ҳали битта захира ўйини бор. «Лейпциг» 42 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Голлар: 1:0 – 21, пенальти Ройс, 2:0 – 39 Джан, 2:1 – 74 Форсберг.

Боруссия Д – Майер, Зюле, Шлоттербек, Рюэрсон, Брандт (Хуммельс, 83), Ройс (Байно-Гиттенс, 73), Джан, Озджан (Дауд, 83), Беллингем, Вольф, Аллер (Модест, 72).

РБ Лейпциг – Бласвих, Хенрихс, Орбан (Симакан, 72), Гвардиол, Хальстенберг (Раум, 61), Шлагер, Айдара (Кампль, 84), Собослаи, Форсберг, Андре Силва (Поульсен, 72), Нкунку (Вернер, 84).

Огоҳлантиришлар: Нкунку (15), Айдара (17), Озджан (29), Хальстенберг (38), Андре Силва (45), Хенрихс (52), Брандт (55).

Киритилди: 02:47, 04.03.2023.
Ўқилди: 1706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик