Кеча Англия премьер-лигасининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турнинг марказий ўйинида "Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед"ни йирик 7-0 ҳисобида таслим этди. Ўйин ҳисоби ўз йўлига аммо "Ливерпуль"нинг ҳар қандай ҳисобдаги ғалабаси ҳам сенсация сифатида қабул қилиниши бор гап эди. Бу ғалаба мерсисайдликларга курашга қайтиш имконини бирди. Эндиликда АПЛда кучли 4лик учун жиддий кураш бўлиши аниқ. Қуйида жамоаларнинг бу поғона учун имкониятини ҳисоблаб чиқамиз.
Нормал ҳолат
"Тоттенхэм", "Ливерпуль" ва "Ньюкасл"
Йуқоридаги 3 клубнинг бири кучли 4ликни якунлаб бериши бу аслида нормад холат. Сабаби ўша 3 клуб орасида энг кўп очко жамғарган "Тоттенхэм" таҳқибчиларидан кўпроқ ўйин ўтказган. Конте шогирдлари шу сабабли 45 очко жамғаришга улгуришган. Улардан ортроқдаги "Ливерпуль"да эса 42 очко ва 1та қўшимча ўйин бор. Кўриниб турибдики, Клопп қанча омадсиз мавсум ўтказмасин, кучли 4ликка жуда яқин жойлашиб олди. 12 тур давомида лондонликлар ҳам очко йўқотиши аниқ. Клопп шогирдлари эса максимал очко жамғарса камида кучли 4ликда бўлиши аниқ. Бундай ҳолатда улар 3ликка ҳам курашиб кўрса бўлади. 6-поғонадаги "Ньюкасл"да 2 заҳира ўйини ва 41 очко бор. Ўша икки ўйиндаги ғалаба "янги бой"га кучли 4ликни тақдим этади. Аммо клуб бундан ташқари мавсумнинг қолган қисмида ҳам рақибларидан кам очко жамғармаслиги шарт.
Уч клубнинг тақвими
"Тоттенхэм" кучли тўртликда қолиш имконияти 27%
"Тоттенхэм"даги тақвим бир қанча оғирроқ. келаётган уч турда клуб максимал 9 очко жамғаришига ишониш мумкин. Негаки рақиблар("Ноттенгем", Саутгэмптон" ва "Эвертон") унчалик жиддий эмас. Кейинги икки ўйин эса ўрта даражадаги қийинчилик ярата оладиган жамоалар, "Брайтон" ва "Борнмут". Бу жамоалар "Тоттенхэм"ни анча қийнаши ҳам мумкин, аммо ўйинлар Лондонда бўлиб ўтади. Кулминацион ўйинлар эса 5турдан кейин бошланади. Рақиблар, "Ньюкасл","МЮ" ва "Ливерпуль" бу матчларнинг 2таси меҳмонда бўлиб ўтади. Айнан мана шу учрашувлардан клуб талофатсиз ўта олса, уларнинг кучли 4ликда бўлиш имкони ошиб кетади.
"Ливерпуль" кучли тўртликка кириш имконияти 28%
Клопп жамоасида ҳам тақвим яхши эмас. Келаётган 3 тур жамоанинг келгусидаги ўрнига катта таъсир ўтказади. Клуб Апрелнинг илк 10 кунида "Манчестер Сити" ва "Челси"га сафар уйиштиради ҳамда "Арсенал"ни Энфилдда қабул қилади. Жамоа шундан сўнг 3 тур ўрта қийинчиликдаги жамоаларга қарши баҳс олиб боради. 30 апрелдаги рақиби эса "Тоттенхэм" бўлади. Мана шу 4 турдаги тўпланган очколар клубнинг келажаги учун жуда муҳим. Нафақат клуб, балки Клоппнинг ҳам келажагини ҳал қилса ажабмас. Мерсисайдликларнинг заҳирадаги ўйини "Фулхэм"га қарши бўлади.
"Ньюкасл" кучли тўртликка кириш имконияти 30%
Тақвим Эдди Хауни хурсанд қилар эди. Агар жамоа сўнгги турлардаги муваффақиятсизликни такрорламаса. Чунки клубни олдиндаги тақвимда кетма-кет қийин учрашувлар кутиб тургани йўқ. Бир ўйиндан кейин уларда ротацияни амалгаошириш имкони ҳам бор. Мисол учун 29 турда "МЮ"га қарши ўйин олидидан клуб, "Ноттенгем" меҳмони бўлади. "МЮ"дан кейин "Ньюкасл" омадсиз мавсум ўтказаётган "Вест Хэм"га сафар уйиштиради. Бундан ташқари Эдди Хау жамоаси "Саутгемптон" ва "Лидс"га қарши ўйинлар орасида "Арсенал"ни ўз уйида қабул қилади. Сўнгги тур эса "Челси"га қарши меҳмондаги ўйин. Клуб Чемпионлар лигасида иштирок этишни истаса, тақвимдаги устунликдан фойдаланиб қолиши керак.
Сенсациялар 15%
Бу футбол ва унда исталган воқеалар юз бериши мумкин. Шу сабабли кучли 4лик учун курашда бевосита иштирок эта оладиган жамоалар ҳам бор. Улар қаторида биринчи навбатда, "Брайтон" ва "Брентфорд"ни айтсак бўлади. Чунки икки клуб 4-ўриндаги "Тоттенхэм"дан 3 та кам ўйин ўтказган ва "Брайтон" 8 очко, "Брентфорд" 10 очко ортда қолмоқда. Клубларнинг мавсумдаги ўйинидан келиб чиқсак, айнан улар ҳам Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиши мумкин. Аммо битта муаммо бор. Ушбу икки клуб таркибида хал қилувчи пайтларда йукни ўз елкасига оладиган юлдузлар йўқ. Шунингдек, "МЮ" ҳали кучли 4ликда қолишига ҳам ҳеч ким кафолат бера олмайди. Чунки, таъқибчилар жуда яқин. Олдиндаги икки гегемон "Арсенал" ва "Ман Сити" кучли 4ликдан тушиб қолишига кўпчилик ишонмаса керак.
Миржалол Пардабоев мақоласи