Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Кувайт терма жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Бунгача ўтказилган бешта учрашувнинг биттасида 3:3 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган, қолган ўйинларда ҳар иккала терма икки мартадан кичик ҳисобларда ғалаба қозонган эди.
Александр Гейнрихнинг дубли ва Санжар Турсуновнинг голлари Ўзбекистонга Кувайт устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани келтирди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, унинг шогирдлари Жанубий Кореяга қарши ўйинда 7 сентябрдагидан ҳам яхшироқ ўйин кўрсата олишларини билдирди. Кувайт терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Азиз Ҳамаданинг фикрича, Жанубий Корея терма жамоаси 11 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида жиддий қаршиликка дуч келади.
Қуйида Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан тайёрланган фотогалерея билан танишишингиз мумкин (суратлар муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов).
2010 йил сентябридан бери биринчи марта Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказган майдонга тушган Ўзбекистон миллий терма жамоаси.
Янгиланган Кувайт терма жамоаси.
Ўзбекистон – Кувайт терма жамоаси ўйинни бошқариб борган ҳакамлар бригадаси (чапдан): Жаҳонгир Саидов, Валентин Коваленко, Равшан Эрматов (бош ҳакам), Абдуҳамидулло Расулов.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.
Кувайт терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Азиз Ҳамада.
Артём Филипосян (4) Ўзбекистон терма жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.
Акмал Шораҳмедов иккита голга ҳаммуаллифлик қилди.
Майдон марказида Фозил Мусаев ва Сервер Жепаров ишончли ҳаракат қилди.
Чап қанот ҳимоясида «Насаф» ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.
Вагиз Галиулин ўзининг алдамчи ва тезкор ҳаракатлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлди.
Владимир Шишелов 2007 йилнинг мартидан бери биринчи марта терма жамоа сафида майдонга тушди.
Санжар Турсунов Ўзбекистон – Кувайт ўйинининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди.