Москванинг "Динамо" клуби бош мураббйи Дан Петреску трансферлар ойнаси вақтида ўз жамоасининг етарли даражада тўлдира олмаганидан афсусда.
- Бу трансферлар ойнаси вақтида кимларни олмоқчи эдингиз?
- Энди нима фарқи бор? Бу ойна вақтида клуб ўйинчи сотиб ола олмади, фақат ижара. "Динамо"га келаётганимда таваккал қилаётганимни сездим. Гапимга қўшилинг, ҳамма мураббий ҳам беш турдан сўнг ноль очколи бўлиб турган жамоага келавермайди. Аммо мен қийинчиликларни яхши кўраман: мени чақирган клублар пастга шўнғиган бўладилар, мен эса уларни юқорига олиб чиқаман.
-"Динамо" ўйинчи сотиб олмаган бўлса, "Зенит" 100 миллион евро эвазига Халк билан Вицелни сотиб олди. Айтингчи, буни эшитган заҳоти нима деганингизни эслай оласизми?
- Шу пулнинг ўндан бири бўлсайди! Бир нечта ўйинчи сотиб олган бўлар эдим.
- Кимларни?
- Ўн миллионингиз борми? Йўқ? Унда айтмайман. Бу пулга 4-5 футболчи сотиб олган бўлар эдим. Ҳатто бунга иккита жамоа ҳам тузса бўлади! - дея Петрескунинг сўзларини келтиради "Советский спорт".