Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

АПЛ. Мавсум якунланишига 12 тур қолганида "Арсенал" чемпионликка яна бир қадам ташлай оладими?

Баҳо:
+ | -

Рейсс Нелсоннинг биргина аниқ зарбаси, ўтган турда Эмирейтс атрофидаги 60 мингдан зиёд мухлисни қувончига сабаб бўлганди. Улар 2003-04 йилги мавсумдан бери, илк бор яна АПЛни ютишга умид қила бошлади. Негаки, Арсен Венгернинг "Енгилмас"лар жамоаси ўша йили "Арсенал" учун сўнгги чемпионликни олиб келган. Тўпчилар шундан буён "МЮ", "Манчестер Сити", "Челси", "Лестер" ва "Ливерпуль" каби клублар зафарига гувоҳ бўлди. Албатта, 1990 йиллар ва 2000 йилнинг бошларида инглиз футболида етакчилик қилган жамоанинг сўнгги 20 йилдан бери чемпион бўлмагани, одамни ҳайратга солади. Аммо бу воқелик ва тарихий фактдир.

Кўпчилик томонидан "Арсенал" руҳий синиқлик ва характерсизликда айбланиб келинади. Гарчанд топ футболчиларга бой бўлган таркибга эга бўлсада, титул ютишга келганда, бу клуб яқин ўнйилликларда доимо оқсаган. Шунга қарамай, "Арсенал"нинг сўнгги турдаги камбекидан кейин, жамоа мухлислари чемпионликка яна ишона бошлади. "Борнмут"га қарши ўйиннинг дастлабки 10 сониясида мезбонлар дарвозаси ишғол қилинади. Бахтга қарши иккинчи бўлимда ҳам Рамздейл ўз дарвозасини дахлсиз сақлай олмади. Шундай пайтда ҳар қандай жамоанинг иродаси синовдан ўтади. Зеро, чемпион бўлиш учун, чемпионлардек ғалабаларга эришиш лозим. Бу иш эса осон эмас.

26 турда "Арсенал" қандай ғалаба қозониш кераклигини кўрсатиб берди. Томас Парти ва Бэн Уайтлар учрашув якунига 20 дақиқа қолганига қадар ҳисобни тенглаштира олди. Ана шундай бир пайтда ментал жиҳатдан кучсиз дея айбланган "Арсенал", ҳаммасини ўзгартира олди. Нелсоннинг 97 дақиқада берган зарбаси голга айланди ва лондонликлар 3 очкога эга чиқди.
Мавсум давомида катта номларга айланган Букайо Сака ва Мартин Эдегорлар эмас, балки жамоанинг мутлақо бошқа аъзоларининг гол ургани, "Арсенал"нинг ҳамжиҳатлигидан далолат беради. Ёш талантлар ва Пеп Гвардиола жамоасидан келган тажрибали футболчилар билан бу мавсум "Арсенал"ники бўладиганга ўхшамоқда. Бироқ, олдинда яна 12 та тур бор. "Манчестер Сити" эса ортдан 5 очко фарқ билан қувиб келмоқда. Гвардиола жамоасини эса биласиз. Улар мавсумни қандай ютиб олишни яхши билишади. Бунга 2021-22 йилнинг 38 турида гувоҳ бўлганмиз.

Микель Артета чемпионлик пойгасида экани ва бу жараён ҳали тугамаслигини яхши билади. Қолган 12 та тур ўйинлар ғалаба қозонилиши шарт бўлган баҳслар. Уларнинг ҳар бири кубок финалига тенг бўлади. Шу билан бир пайтда, қолган ҳар бир учрашувда панд еб қолиш ҳам ҳеч гап эмас. Шундай ўйинлардан бири "Фулхэм"га қарши кечади. Қуйида ушбу ўйинга боғлиқ айрим фактлар тақдим этилади.

Жамоа спорт формалари ҳақида

"Фулхэм" – жуда кучли

"Фулхэм" бу мавсумдаги умидларни тўла оқлади. Жамоа, ҳаттоки, еврокубоклар учун кураша бошлади. Тез-тез Чемпионшипга тушиб турадиган клуб учун бу натижани фантастик десак адашмаймиз. Хусусан, Марко Силва шогирдлари барча мусобақаларда 7 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаётган эди. Аммо ўтган турда "Брентфорд"га 3-2 ҳисобида имконият бой берилди.

"Арсенал" – жуда кучли

Тўпчилар АПЛнинг сўнгги тўртта баҳсида ғалаба қозониб келмоқда. Жамоанинг сўнгги мағлубияти "шаҳарликлар"га қарши юз берган. (3-1). Ўтган турдаги иродали ғалабадан кейин "Арсенал" ўзига бўлган ишон билан "Крейвен Коттеж"га ташриф буюради.

Жароҳатлар ҳақида

"Фулхэм"
Лавин Курзава мезбон жамоа таркибида жароҳатланган сўнгги футболчидир. Унда тизза лат ейиши мавжуд. Курзавадан ташқади Том Киарни ва Нескен Кебано ҳам учрашувда жароҳатлари сабаб қатнаша олмайди. Пальинья эса дисфалификация туфайли майдонга тушмайди.

"Арсенал"
Габриэль Жезус уч ойлик даволанишлардан кейин жамоа машғулотларида иштирок этди. Унинг қайтиши тез орада рўй беради. Эдди Нкетиа ва Леандро Троссардларда ҳам енгил жароҳатлар мавжуд. Муҳаммад Эльнени эса аллақачон бу мавсумни ўтказиб юбориши маълум бўлган.

Баҳсда кимлар порлаши ҳақида

"Фулхэм": Александр Митрович

Жароҳатдан қайтганидан бери сербиялик юлдуз яхши кўринмоқда. У бўлажак тўқнашувда "Арсенал" ҳимоясини вайрон қилишга уриниб кўради.

"Арсенал: Мартин Эдегор

Артета жамоа сардорини Европа лигаси баҳсидан сақлаб қўйганди. Бунга сабаб эса айнан "Фулхэм" билан ўйиндир. Эдегор ҳужумда Сака ва Мартинеллига йўл очиб беришга ҳаракай қилади. Балки ўзи ҳам мавсумдаги 10 голини урар.

Тахминий ҳисоб: "Арсенал" 2; "Фулхэм" 1.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:11, 11.03.2023.
Ўқилди: 2442 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.