Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон оқ, Жанубий Корея қизил либосда ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй ўйинларида оқ либосларда тўп суриш анъанасини сақлаб қолади.

11 сентябрь куни ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 4-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Жанубий Корея терма жамоасини қабул қилади. Ўйин арафасида, 10 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида ҳар иккала терма жамоа вакиллари, шунингдек, ўйиннинг бошқа расмийлари (комиссар, ҳакамлар ва бошқалар) иштирокида митинг бўлиб ўтди.

Митинг давомида жамоалар бўлажак ўйинда қандай либосларда ҳаракат қилишлари аниқ бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси оқ футболка, оқ шорт ва оқ гетраларда ҳаракат қилса, Жанубий Корея термаси қизил футболка, кўк шорт ва қизил гетраларда тўп суради. Бенжамин Жон Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бригадаси эса кўк рангли либосларда ҳаракатланади.

Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита кузатиш учун камида 20 минг мухлис «Пахтакор» стадионига келиши кутилмоқда. Жанубий Кореянинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотларига кўра, ўйин куни Жанубий Кореядан 500 нафар ишқибоз келади ва улар тўғри аэророртдан стадионга ташриф буюришади. Бундан ташқари, камида 600 нафар маҳаллий корейсларнинг ўйинда бўлишлари кутилмоқда.

Мезбон ва меҳмон мухлисларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 11 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида 4000 мингдан ортиқ милиция ходимлари, 89та махсус милиция машиналари хизматда бўлади.

Тошкентда бўладиган ўйинни Жанубий Кореяга ушбу мамлакатнинг KBS телеканали трансляция қилади. Умуман, ўйин куни жанубий кореялик 37 нафар журналист, 10 нафар телевизион гуруҳ ходимлари ҳамда 2 нафар шарҳловчи «Пахтакор» стадионида иш олиб бориши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, журналистлар учун кириш «Пахтакор» стадионининг «Шодлик Палас» меҳмонхонаси тарафидаги дарвозасидан амалга оширилади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашуви якунига етганидан сўнг, анъанага кўра, учрашувнинг энг яхши ўйинчисига «Samsung» компанияси соврини топширилади («Samsung Man of the Match»). Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси ўйин комиссари томонидан аниқланади.

Маълумот ўрнида, 10 сентябрь куни ҳар иккала терма жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжуманлари бўлиб ўтади. Хусусан, соат 16:30да «Пахтакор» стадиони анжуманлар залида Жанубий Корея терма жамоаси Чой Канг Хи журналистларнинг саволларига жавоб берса, 17:30да Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани старт олади. Матбуот анжуманларидан сўнг журналистлар терма жамоаларнинг очиқ машғулотларига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:13, 10.09.2012.
Ўқилди: 5217 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўзининг севимли футболчиси ким эканлигини айтди [8636]

U23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби аниқланди [6815]

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6451]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [3729]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3422]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3405]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2793]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [2636]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2508]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.