"Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраҳим Конате журналистларнинг ким яхшироқ - унинг жамоадоши Виржил ван Дейкми ёки франциялик жамоадоши Деотшанкюль Упамеканоми деган саволига жавоб берди.
"Бу нима савол? Сиз уларни бир-бири билан таққослай олмайсиз. Упамекано билан биз бир тоифадамиз ва айтишим керакки, у жуда кучли футболчи. Аммо ван Дейк - мен уни бошқа сайёрага юборган бўлардим.
Биз ҳали у эришган ютуқлардан узоқмиз. Гарчи бир кун келиб уларнинг олдига келишимизга шубҳам йўқ. Унинг майдонда ўзгача аураси бор, буни доим ҳис қилиш мумкин. У билан бирга ўйнаш ажойиб имконият. Аммо мен ҳам бор эътиборимни фаолиятимга қаратишим ва унга доим мухлис сифатида қарамаслигим керак", – деди Конате Bayern&Germany билан суҳбатда.