«Арсенал» АПЛ 27-туридан ўрин олган «Фулхэм»га қарши ўйиндаги чиройли ғалабаси (3:0)ни клубнинг афсонавий соати чизмаси олдида нишонлади.
Кийиниш хонасидан олинган суратлар ижтимоий тармоқларга чиққач, кўпчилик битта савол устида бош қотира бошлади: соат кўрсаткичларидан маъно нима?
Фотосуратлар марказидаги соат чизмасига қарасак, унинг кўрсаткичи ҳақиқий вақтга мос эмас. Ҳар ҳолда, ўйин оқшом пайти якунланди, соат миллари эса «2» ва «11» рақамларига тўғриланган. Демак, бунда қандайдир маъно яширин. Тахминлар ҳам етарли:
** АПЛ финишига қадар 11та ўйин ёхуд 2 ой қолди (ҳозир март, сўнг тур май ойи охирида).
** АПЛда 11та ўйин қолди, бу орада 2та соврин ютиш имкони бор (тўғри, «Арсенал» шундан кейин ЕЛдан чиқиб кетди ва энди жамоа фақат чемпионатда ғалаба қозониш имкониятига эга).
** АПЛ якунига қадар 11та ўйин бор, 2 - соат 14:00. Бу «Арсенал» Англияда 14-чемпионликка яқинлашаётганига ишора.
** 11 games 2 go («11та ўйин қолди») иборасига ишора. Бунда 2 рақами «to» қўшимчасини англатади.
** Яна бир тахмин - 11та ғалаба ва 2та мағлубият - «Арсенал»нинг сафар ўйинларидаги статистикаси.
Қисқаси, «11»нинг моҳияти маълум, аммо йўғон мил маъноси шунчаки, жумбоқ. Шунинг баробарида ҳеч ким вақт (01:55 ёки 13:55)га унча эътибор қаратмаяпти.
Алоҳида соат «Арсенал»нинг уй аренаси белгиси ҳисобланади - афсонавий буюм. Клубнинг олдинги стадиони «Хайбери»да аввалига 45 циферблатли соат бўларди. Кейинчалик уни одатий соат билан алмаштиришган. Аввалига шимолий трибунага ўрнатилган соат стадион реконструкциясидан сўнг Clock End номини олган жанубий трибунага кўчирилди. «Канонирлар» фанатлари учун қадрли буюм 2006 йилгача, яъни «Хайбери» ёпилишига қадар (70 йилдан ортиқ вақт давомида) аренага ўзгача кўрк бағишлаб турди. «Арсенал» раҳбарияти 2010 йили «Эмирэйтс» стадиони жанубий трибунаси юқори қаватига соатнинг диаметри 1,3 метрга тенг нусхасини ўрнатди (асл соатнинг ўлчами икки баравар катта - 2,6 метр). Хуллас, кран ёрдамида 9 соатда ўрнатилган соат - тарихнинг муҳим атрибути ва «Арсенал» учун алоҳида белги!