Кириш Регистрация

Қаҳрамон Асланов Роберто Баджо ҳақида ёзди

Баҳо:
+ | -

«Футбол плюс»да Роберто Баджо ҳақида гаплашишибди. У ҳақида жуда кўп айтилган, ёзилган, ёрқин ўйинлари, уролмаган пеналтилари-ю, Америка горкасига ўхшаш фаолиятини унутиш қийин.

Аммо мен бошқа нарсани айтмоқчиман. Баджо деганда яна мен 1998 йилги ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги «Интер» - «Реал» ўйинини алоҳида эътироф этаман.

Биласизми, ҳар хил футболчилар бўлади. Жамоавий, ўйин картинасини яратадиган, ўзгартира оладиган. Ундай футболчилар захирадан майдонга тушганида, мураббий ўйин услубини, режасини ўзгартирган бўлади.

Яна бир тоифа бор, масалан, Чичарито. Унинг майдонга тушиши жамоа услубига таъсир ўтказмайди, шунчаки, етишмаётган кемтик тўлади. Фаоллиги туфайли, футболчи етишмай қолаётган нуқталарда пайдо бўлиб, мана шу  индивидуал фазилати ёрдамида натижага таъсир кўрсатади.

Баджо кўпроқ биринчи тоифа, бу шубҳасиз. Аммо «Интер»га ўтган пайтда биринчи скрипка эмасди, Роналдо - Самарано жуфтлиги юзага келган, Баджо бу таркибда ўзини топа олмаганди. 1:1 бўлиб турган ўша ўйинда у Самарано ўрнига ўйин охирларида майдонга тушади ва индивидуал голлар уриб, ҳисобни 3:1 га етказади. Биринчи голини рикошетлардан келиб қолган тўпни зарба бериб, иккинчисида яккама-якка чиққан ҳолда дарвозабонни алдаб ўтиб.

Ҳа, у ҳар қандай ролни эплай оларди. Ҳам ўйинда диспетчерликни эплайдиган, ҳам кўп гол урадиган футболчилар кўп эмас. Месси бор тўғри, аммо унинг бомбардирлиги кўпроқ дриблингларга таянган. Баджо бошқача, у ўта нозик дидли «ўнлик» бўлиш билан бирга, футболни шу қадар чуқур тушунардики, керак пайтда керакли нуқталарда пайдо бўлиб, энг «кир», бошқача айтганда, индзагича голларни ура оларди. Тушундингиз, деб ўйлайман.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 23:50, 27.03.2023.
Ўқилди: 2464 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.