Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа ўзининг ҳозирги жамоасини футболчи аввал ўйнаган "Челси" ва "Атлетико" клублари билан солиштирди.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик посбон ушбу жамоалар таркибида Англия ва Испания чемпионатларида зафар қучган.
"Мен "Атлетико" ва "Челси" каби буюк жамоаларда ўйнаш бахтига муяссар бўлдим, аммо "Реал" - дунёдаги энг яхши клуб. Қаерга борманг, ҳамма сизни танийди ва исталган турнирда ғалаба қозонганингиз билан табриклайди. Бу шунчаки бошқа даража" - деди Куртуа Vanity Fair Espana билан суҳбатда.
Чемпионлар лигасининг чорак финалида Куртуа собиқ жамоаси “Челси” билан тўқнаш келади.