Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Фахрийларларга эҳтиром кўрсатилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбек футболининг 100 йиллиги муносабати билан “Насаф” футбол клуби раҳбарияти томонидан бир гуруҳ қашқадарёлик фахрий футбочиларга эҳтиром кўрсатилди.

Қашқдарё футболи юртимизда ўз ўрни, ўз нуфузига эга. Ўтган асрнинг 60-йилларида воҳада илк футбол жамоаси ташкил этилган  бўлиб, ўша даврда тўп тепган барча футболчиларга моҳир мураббий Алберт Николаевич Шеглов мураббийлик қилган. Куни кеча Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда воханинг икки етакчи жамоаси (“Насаф” – “Шўртан”) иштирокидаги ўйин арафасида қашқадарё футболининг қалдирғоч футболчилари, айни пайтда қарилик гаштини сураётган инсонларга “Насаф” футбол клуби томонидан эҳтиром кўрсатилди.

Дастла “Марказий”стадион таблосида ўша даврда тўп тепган футболчилар расмларидан иборат ролик намойиш этилди. Ушбу роликда ўз вақтида Қаршида меҳмон бўлган Минск ва Киевнинг “Динамо” жамоалари иштирокидаги тарихий ўйинлар фотолари акс эттирилганди.  Сўнгра “Насаф” фан клуби етакчилари фахрий футболчиларнинг ҳар бирига махсус спорт косюмини тантанали равишда топширишди. Клубимиз футбол мактаби тарбияланувичлари эса ҳар бир фахрий футболчига махсус бейжикларни беришди. Эндиликда Қашқадарё футболи фахрийлари  учун “Марказий”стадионнинг ВИП секторида алоҳида жой ажратилиб, энди улар жамоамиз иштирокида ҳар бир учрашувни ўзлари учун ажратилган махсус ўриндиқлардан кузатиб бориш имкониятига эга бўлишди. Албатта кўрсатилган бу каби эҳтиромдан кўнгиллари тоғдек кўтарилган фахрийларимиз ҳам клуб раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди ва жамоамизга кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини тилашди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 12:20, 16.09.2012.
Ўқилди: 4931 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.