Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги ўйинларига оид рақамлар

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида иккита ўртоқлик ўйини ўтказди. Саудия Арабистонида ўтган йиғин мобайнида Боливия терма жамоаси мағлуб этилган (1:0) бўлса, Венесуэла билан дуранг қайд этилди (1:1).

Боливияга қарши ўйиндаги ютуқ Ўзбекистон терма жамоаси тарихида Жанубий Америка вакили устидан қозонилган илк ғалаба бўлди. Бунга қадар “оқ бўрилар” KONMEBOL минтақаси терма жамоаларини мағлуб этолмаганди.

Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувидаги 16-ўйинни ўтказди. Уларда жамоа 10 ғалаба, 4 мағлубият ва иккита дуранг қайд этди. Тўплар нисбати — 32:13.

Қайд этиш керак, мазкур 16 та ўйиннинг фақат учтаси расмий мақомга эга бўлган. Қолган 13 та ўйинда Ўзбекистон ўртоқлик учрашувларида иштирок этган.

Катанец терма жамоа билан 10 та ғалаба қайд этган 7-мураббийга, Ўзбекистон бошқарувида 15+ ўйин ўтказган 8-мутахассисга айланди.

Ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш (13) борасида эса Катанец Ўзбекистон терма жамоалари мураббийлари орасида тўртинчи ўринга чиқиб олди. Фақат Рауф Инелеев (15), Вадим Абрамов (22) ва Миржалол Қосимов (24) бу борада ундан олдинда.

Аввалроқ Элдор Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасидаги 34-голини урган ҳолда Максим Шацкихнинг рекордини такрорлагани ҳақида хабар қилинганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:09, 29.03.2023.
Ўқилди: 2661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик