"Барселона" футболчиси Ансу Фатининг отаси ўғли захира ўриндиғида ўтиришидан нарози ва у ўғлини асосий таркаибда ўйнашга лойиқ деб билади. Бори Фати Ансуга клуб изламоқда. Агар у бу ишни уддаласа, ҳужумчи кейинги мавсумни янги жамоада бошлайди. Аммо, агар кўк-анорранглилар футболчини сотишга ёки ижарага беришга рози бўлса, ёзда у қайерга бориши мумкин? Қуйида ҳужумчи танлаши мумкин бўлган бешта вариант ҳақида тўхталамиз.
"ПСЖ"
Ўтган ёзда парижликлар Усмон Дембелени қўлга киритмоқчи бўлганди, лекин франциялик футболчи шартномасини узайтирди. Январь ойида Ҳаким Зиеш уларга деярли кўчиб ўтди, аммо сўнгги лаҳзада келишув барбод бўлди. Катта эҳтимол билан клуб Мбаппе, Неймар ва Месси учлигини якунлаш учун янги ҳужумчи топишга ҳаракат қилиши мумкин. Чунки бу триодаги футболчилар жамоадан етиши кутилмоқда.
Тил ва муҳитни ҳисобга олган ҳолда, Ансу мослашишда қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Ўша Месси янги лигага кўникиши учун тахминан бир йил вақт кетди.
Эҳтимоллик: 2/10
"Манчестер Юнайтед"
Ҳозир Эрик тен Хаг ёш футболчилар атрофида жамоа тузмоқда. У бу мавсумда Маркус Рэшфорддан максимал даражада фойдаланиш йўлини топди.
Ёзда "қизил иблислар" яна битта ҳужумчи билан кучайиши кутилмоқда. Аммо, агар "Манчестер Юнайтед" Эланга ва Мартиалдан қутулмаса, Фати "Барса"дагидек вазиятга тушиб қолиши мумкин.
Эҳтимоллик: 3/10
"Челси"
"Челси" сўнгги пайтларда трансфер бозорида жуда фаол. "Аристократлар"нинг тактикаси қанча пулга бўлса-да ўзи кўзлаган футболчини ҳарид қилиш. Лондонда Фати янги ҳаёт топа олади, энг муҳими, клуб унга юқори маош тўлашга қодир.
Эҳтимоллик: 5/10
"Севилья"
Ансунинг отаси интервьюда ўғлининг ўзи фаолиятини бошлаган "Севилья"га қайтишини исташини айтди. Фати учун бу барқарор муҳит ва Испанияда қолиш имконияти бўларди. Бироқ жиддий муаммо бор – "Севилья" футболчига ҳозир олган маошини тўлай олмайди. Шу тариқа, унинг учун ягона вариант – испан клубига ижарага ўтиш.
Эҳтимоллик: 6/10
"Ньюкасл"
"Ньюкасл" эгалари алмашганидан кейин қизиқарли лойиҳа қурмоқда. "Сосьедад"нинг собиқ ҳужумчиси Алекс Исак яқинда "зағизғонлар" сафига ўтди ва тезда Премьер-лигага мослашди. Sport.es хабарига кўра, "Ньюкасл" Фатини кузатиб бормоқда ва мавсум охирида унга трансфер таклифи билан чиқиши мумкин.
Эҳтимоллик: 7/10