Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Бавария" топ клублар эътиборидаги Хойлундни сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Бавария" "Аталанта" ва Дания терма жамоаси ҳужумчиси Расмус Хойлундга қизиқиш билдирмоқда.

Tuttomercatoweb хабарига кўра, 20 ёшли футболчи бошқа клубга ўтишга тайёр. "Бавария" уни қўлга киритиш учун "Ювентус" билан рақобатлашади.

Қайд этилишича, итальян клуби узоқ вақтдан бери даниялик футболчини кузатиб келмоқда ва уни сотиб юборилиши мумкин бўлган Душан Влаховичнинг ўрнига кўрмоқда. Аммо Роберт Левандовскининг ўрнини боса олмаган "Бавария" янги ҳужумчига кўпроқ муҳтождир ва тахминларга кўра, янги бош мураббий Томас Тухель Хойлундга эътибор қаратган бўлиши мумкин.

Ҳужумчи 2022 йилнинг ёзидан буён “Аталанта”да тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади.

Жорий мавсумда Хойлунд клуб сафида барча турнирлар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 35 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 15:56, 30.03.2023.
Ўқилди: 1256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик