Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

"Бавария" мураббийи севгилиси учун ишдан бўшатилди, Месси Роналдуни маош борасида ортда қолдириши мумкин ва Мбаппе Испанияда ўйнамоқчи - ҳафтанинг асосий хабарлари

Баҳо:
+ | -

Ҳафтанинг энг машҳур хабарларида Юлиан Нагельсманн нима учун "Бавария"дан ҳайдалганини, Лионель Месси Криштиану Роналдуни маош олиш борасида ортда қолдириши мумкинлигини ва Килиан Мбаппе қаерда ўйнашни танлаганини билиб оласиз.

"Бавария" мураббийи севгилиси учун ишдан бўшатилди

Яқинда "Бавария" Юлиан Нагельсманни бош мураббий лавозимидан бўшатишга қарор қилди. Клуб буни жамоанинг ривожланмагани билан изоҳлади, аммо матбуотда бошқа маълумотлар пайдо бўлди. Масалан, "Бавария" раҳбарлари бор эътиборини мавсумнинг якуний қисмига қаратишлари керак бўлган бир пайтда Нагельсманнинг тоғ-чанғи курортига қилган саёҳатини ёқтирмагани хабар қилинганди. Нагельсманнинг ишдан бўшатилишига унинг қиз дўсти Лена таъсир қилгани ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалди.

Месси пул топишда Роналдуни ортда қолдириши мумкин

Лионель Мессининг келажаги ҳақидаги миш-мишлар авжида ва жуда бошқача тус олмоқда. Агар сиз ОАВ кузатиб борсангиз, кун давомида аргентиналик футболчи "ПСЖ" билан янги шартномага рози бўлиши, "Барселона"га қайтишга қарор қилиши ва кейин МЛС ёки Саудия Арабистонидан экзотик таклифлар олгани ҳақида хабарларни ўқишингиз мумкин.

Ҳафта давомида матбуотда Месси МЛСга ўтаётганда лиганинг барча клубларидан маош олиши ҳақида маълумот тарқалди. Айтилишича, клублар йиғилишларнинг бирида бунга рухсат беришган. Ғоя шундан иборатки, Лионелга ҳамма пул тўлайди, чунки лиганинг молиявий қоидаларига кўра, ҳеч бир клуб ўзи футболчини тортиб ололмайди. Бунда аргентиналикнинг ўзи жамоа танлайди.

Шунингдек, кеча ОАВ Мессига “Ал-Ҳилол”дан таклиф борлиги ҳақида ёзишганди. Бу молиявий томондан жуда фойдали - Саудия клуби Леога "Ан-Наср" Роналдуга тўлаганидан кўра кўпроқ тўлашга тайёр. Месси ва Криштиануни яна бир лигада кўриш қизиқ бўларди.

Зидан "Реал Мадрид"га шарт қўйди

Зинедин Зиданнинг "Реал Мадрид"га учинчи маротаба қайтиши ҳақида гаплар давом этмоқда. Франциялик футболчи Карло Анчелотти ишдан бўшатилган тақдирда Мадрид клуби учун биринчи танлов бўлиши айтилмоқда. Маълумотларга кўра, Зидан аллақачон "қаймоқранглилар" учун бир нечта шартларни қўйган. Хуллас, француз ўз мураббийлар штабига жисмоний тарбия мутахассиси Грегори Дюпон киришини истамоқда. Зинедин шунингдек Эден Азарни жамоада олиб қолишни ва "Лион"дан Райан Шеркини сотиб олишни талаб қилмоқда.

Рангник Роналдуни сардор қилишдан бош тортди

Криштиану Роналду ўтган йилнинг кузида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этган эди, бироқ португалиялик футболчининг "Олд Траффорд"да қолиши ҳақидаги миш-мишлар баъзида матбуотда порлашда давом этмоқда. Маълумотларга кўра, 2021 йилда Роналду "қизил иблислар"нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Ральф Рангникдан сардорлик боғичини сўраган. Немис буни рад этди ва Харри Магуайрни сардор сифатида қолдирди, бу эса Криштиануни хафа қилди.

Мбаппе Испанияда ўйнайди

"Реал"га нафақат Зидан, балки Килиан Мбаппе ҳам келиши мумкин. Миш-мишларга кўра, франциялик юлдуз ҳужумчи аллақачон Мадрид клубини "Сантьяго Бернабеу"га келишга тайёрлиги ҳақида маълум қилган. Энди масала вақт масаласидир. "Реал Мадрид" учун Мбаппени келаси ёзда трансфер қилиш қийин бўлади, чунки "ПСЖ" ҳужумчини сақлаб қолиш ва унинг атрофида жамоа тузишга қарор қилган. Эҳтимол, "қаймоқранглилар" яна бир йил кутишга тўғри келар.

Киритилди: 21:19, 31.03.2023.
Ўқилди: 8485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.