Кириш Регистрация
12/10 05:00 Перу - Уругвай
12/10 19:00 Динамо 0-1 Навбаҳор

Ла Лигадаги янги вундеркинд ҳақида эшитганмидингиз?

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда «Жирона» Ла Лигага қайтди ва урилган голлар сони бўйича «Барселона», «Реал» ва «Атлетико Мадрид»дан кейин ажойиб ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда.

Бу натижанинг ажралмас қисми 19 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Арнау Мартинесдир.

Биографияси:

Арнау Мартинес 2003 йил 25 апрелда Барселона провинциясида туғилган. Бутун Арнау оиласи Барселона мухлисларидир. 6 ёшида Арнау Ла Масияга ўтди, аммо 2016 йилда у академиядан ҳайдалди ва ўйинчи янги академия излашга мажбур бўлди, аввал у «Оспиталет» академиясини тугатди ва 2018 йил сентябрь ойида «Жирона» академиясига ўтди. «Бошида қийин бўлди ва мен бир неча кун йиғладим, лекин мени ҳайдаб чиқаргани учун уларга раҳмат айтишим керак, акс ҳолда мен ҳозир бу ерда бўлмаган бўлардим» - деганди Арнау Мартинес «Барселона» академиясидан ҳайдалганлиги ҳақида.

У асосий таркибдаги дебютини 2020 йил 17 декабрда ўтказган ва кубокда «Гимнастика Сеговиана»га қарши сафар ўйинида иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган.
У сегунда дебютини 2021 йилнинг 28 мартида уйинда «Альбасете»га қарши ўйинда (2:1) бошлаган эди. Биринчи мавсумда у 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Иккинчи мавсумда у аллақачон асосий ўйинчи эди, натижада ўша мавсумда у 36 ўйин ўтказди, 1 гол урди ва 6 та голли узатма берди.

Ўйин ҳақида:

Арнау Мартинес - ўнг қанот ҳимоячиси. Айрим баҳсларда оддий вингер, баъзи кунларда эса қўшимча ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. Кўпинча ўйин давомида иккала функцияни ҳам бажаради. «Манчестер Сити»да бу мавсум бўлгани каби, «Жирона»нинг 4-3-3 схемаси маълум вазиятларда 3-2-4-1 га айланди ва айнан Арнау орқа чизиқдан ярим ҳимояга кўтарилади. Унинг сенсорли харитасидан кўриниб турибдики, 19 ёшли футболчи ўйин давомида тез-тез марказий ярим ҳимояга ўтади:

Арнаунинг «Барселона»га қарши сенсорли харитаси (28 январь ўйини).

У «Жирона» ярим ҳимояси имкониятларини кучайтирадими ёки майдонга тушган ўнг қанот ҳимоясини қоплайдими, Арнаунинг қадри тўп билан муомала қилиш қобилиятида кўринади. Бу рақиб босими остида ечим излашда намоён бўлади.

Ушбу мавсум ўйинлардаги асосий паслар харитаси

Арнау бу мавсумда Ла Лигада 90 дақиқада яратилган имкониятлар бўйича барча «Жирона» футболчилари етакчиси ҳисобланади (1,3) ва энг яхши беш ҳимоячилар қаторига киради. 

Келажаги:

ОАВдан маълумки, футболчига «Атлетико Мадрид» ва «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам бу клубларга ўз хоҳиш-истакларини билдирган. «Барса»да ўйнаш унинг болалигидаги орзуи эди. Футболчининг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. 

Киритилди: 05:36, 01.04.2023.
Ўқилди: 2676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.