Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Превью: «Қизилқум» уч йилдан буён «Насаф» дан очко ололмай келмоқда

Баҳо:
+ | -

21 сентябр куни XXl миллий чемпионатнинг 20- турида Зарафшонда “Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Биз қуйида икки жамоанинг шу кунгача ўтказган барча учрашувлари сатистикасини этиборингизга ҳавола этамиз.

“Қизилқум” ва “Насаф олий лигада жами 25- бора тўқнаш келишган. Натижалар эса “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “аждарлар” 15 та ўйинда ғалаба қозонишган. Тўртта ўйин дуранг билан якунланган. “Қизилқум” бугунга қадар “Насаф”ни олти марта мағлубиятга учрата олган. “Насаф” 43 та гол урган, “Қизилқум” эса қаршиликлар дарвозасини 29 бора аниқ нишонга олган. “Насаф” ўзаро ўйинларда 49 очко ишлаб олган бўлса, зарафшонликларда ушбу кўрсаткич 22 тага тенг.

“Қизилқум" нинг ўзаро ўйинларда “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:1 га тенг. “Насаф” нинг энг йирик ғалабаси эса  4:0 бўлган.

Биринчи давранинг 7-турида Қаршида шаҳрида ўтган баҳсда Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги “Насаф” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди

“Қизилқум” клуби ўз майдонида “Насаф”ни сўнгги бор 2008 йилги мавсумда мағлуб этган. Ундан кейин Зарафшонда ўтган уч ўйинда “Қизилқум” ғалаба қозона олмай келмоқда. Умуман сўнгги уч мавсумдан буён "Қизилқум", “Насаф” жамоасидан ўз майдонида ҳам сафарда ҳам мағлубиятга учраб келмоқда. “Қизилқум”нинг Зарафшонда ўтказган қолган ўйинлари натижаси  5та ғалаба, 2 дуранг, 5та мағлубият.

Хўш, бу икки жамоа навбатдаги 26-учрашувга қандай кайфиятда майдонга тушишлари мумкин. Агар ўтган турдаги бўлиб ўтган учрашувлар натижасига назар солсак, "Насаф" ўз майдонида яна бир воҳамизнинг номдор жамоаси "Шўртан"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. "Қизилқум" жамоаси эса сафарда "Нефтчи" жамоасига қарши майдонга тушишиб, 3:1 ҳисобида мағлубият аламини тортишди. Бизнингча ана шу натижалар ҳам қандайдир маънода жамоалар руҳиятига таъсир этмасдан қолмайди.

"Насаф" жамоаси ҳозирги кунгача ўз ҳисобларида 38 очко тўплашиб, турнир жадвалининг 3-поғонасини банд этиб туришибди, "Қизилқум" эса 21 очко тўплаб, турнир жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.

Ушбу жамоалар ўртасида бўлиб утган охирги икки учрашувни натижасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Насаф" - "Қизилқум"  2:1 (1:1)
01.11.2011. 25-тур. Қарши ш. “Насаф” Марказий стадиони
Бош ҳакам: В.Серазитдинов
Голлар: 1:0 - Жиямуродов Жаҳонгир 2, 1:1 - Жўрабаев Обид 18, 2:1 - Бошкович Иван 86.
"Насаф": Козаченко Дмитрий; Каримов Мақсуд; Қораев Ботир; Жиямуродов Жаҳонгир; Переплёткин Андрей; Тўраев Кенжа; Отақўзиев Носир (Бошкович Иван, 56); Филипосян Артем; Мусаев Фозил; Юнусов Илҳом (Тўраев Лутфулла, 75); Рисқуллаев Ахрол (Геворкян Артур, 58)
"Қизилқум": Харчик Павел; Эшбоев Даурен; Насибуллаев Шавкат; Рустамов Акмал; Кошелев Леонид; Байрамов Ренат; Ваҳобов Баҳриддин; Жўрабоев Обид; Жўраев Шерали (Бобожонов Азамат, 88); Николаев Алексей; Любинский Вадим (Бобоқулов Феруз, 85)
Огоҳлантиришлар: Любинский Вадим, 21; Эшбоев Даурен, 52; Жўраев Шерали, 53; Николаев Алексей, 71

"Насаф" - "Қизилқум"  2:0 (1:0)
07.05.2012. 7-тур. Қарши ш. “Насаф” Марказий стадиони
Бош ҳакам: Олим Толибжонов
Голлар: 1:0 - Бошкович Иван 17, 2:0 - Геворкян Артур 59.

"Насаф": Зухуров Мурод; Каримов Мақсуд; Қораев Ботир; Жиямуродов Жаҳонгир; Переплёткин Андрей; Геворкян Артур; Мусаев Фозил (Раимқулов Шавкат, 82); Бошкович Иван (Отакузиев Носир, 75); Бойметов Элдор; Мирхолдиршаев Шухрат (Гадоев Шохрух, 70); Малисич Боян

"Қизилқум": Тожибоев Элдор; Агалеев Аваз; Боқиев Рустам (Бобоқулов Феруз, 70); Кагиров Тимур; Саматов Алишер; Жўраев Шерали (Абдуллаев Азизжон, 76); Ўрунов Ғулом; Хайдаров Фаррух (Васильев Темур, 63); Бобожонов Азамат; Ильин Илья; Шихов Санъат
Огоҳлантиришлар: Жўраев Шерали, 74

Навбатдаги учрашув:
"Қизилқум"(Зарафшон) - «Насаф» (Қарши)
21.09.2012 20-тур Зарафшон. “Прогресс” стадиони.
Ҳакамлар: С. Зайлобидинов (Фарғона), Р. Шаяхметов (Тошкент), О. Дачев (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент).
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 08:36, 19.09.2012.
Ўқилди: 4603 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.