"Манчестер Юнайтед" ёзда "Атлетико"дан ҳужумчи харид қилиши мумкин. Хабарларга кўра, мадридликларнинг "Челси" сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган футболчиси Жаоу Феликс "МЮ"га йўл олиши мумкин.
У учун "Челси"нинг ўзи ҳам даъвогарлик қилиши айтилган. Феликс 11 миллион евро эвазига "Челси"га ижарага берилган эди. "Атлетико" 23 ёшли вингерни 127 миллион евро эвазига "Бенфика"дан харид қилганди.