"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба испан клуби билан шартномасини тўлиқ якунлаш ниятида. Бу ҳақда журналист Алфредо Мартинес хабар берди. Каталонияликлар ва 34 ёшли футболчи ўртасидаги шартнома 2024 йилнинг ёзида якунига етади.
Манбага кўра, испаниялик ҳимоячи ўйин вақти ва жамоадаги захира ўйинчиси мақомидан тўлиқ қониқмоқда. У ўз тажрибасини "Барселона"нинг ёш футболчилари, шу мавсумда Альбани асосий жамоадан четлатган Алекс Бальде билан бўлишмоқчи.
Жорий мавсумда у 23 та ўйинда 1 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.