"Ювентус" ярим ҳимоячи Адриен Рабьо ўрнига бошқа футболчи харид қилишга қарор қилди.
Туринликлар "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич франциялик футболчининг ўрнини боса олади, деб ҳисобламоқда. Бироқ римликларнинг 28 ёшли футболчи билан хайрлашишни истамаслиги муаммога айланиши мумкин.
Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи 37 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган. Унинг "Лацио" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.