"Ницца" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди, деб хабар беради L'Equipe.
Манбага кўра, 32 ёшли уэльслик футболчи автоматик равишда мавсум учун шартнома узайтирилиши учун етарлича ўйин тўплаган, бироқ клуб уни асосий ўйинчи деб билади, шу боис унга янги узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр.
Рэмзи ўтган ёздан бери “Ницца”да тўп суради. Жорий мавсумда у Франция 1-лигасида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.