Матео Ретеги ўзининг ёзги режаларини эълон қилди. Футболчи А Серияга ўтишни мақсад қилган.
Ҳужумчи катта клубда ривожланишни режалаштирмоқда. У Аргентинада «Тигре»да ўйнаган.
«Албатта, Европа футболи энг юқори даражада. Холанд, Левандовски ва Ибраҳимович мени илҳомлантиради.
Президент июль ойида мени катта эҳтимол билан сотилишимни айтди. Менга бу фикр жуда ёқади. Ҳамма учун орзу», - деди Ретеги.
Тўпурарнинг барча трансфер ҳуқуқи «Тигре»га тегишли эмаслиги қизиқ. Шартноманинг 50 фоизи «Бока Хуниорс»га тегишли.