Бемалол айтиш мумкинки, "Манчестер Сити" ва "Арсенал" фақатгина АПЛ чемпионлиги учун курашмаётир. Жамоа футболчиларида индивидуал соврин юриш имкони ҳам сақланиб турибди. Шулардан бири, Англия ФА томонидан тақдим этиладиган йил футболчиси номидир. Қуйида ушбу соврин учун фаворитлар номи қайд этилади.
1. Эрлинг Холанд
Албатта, ҳамма ҳужумчилар ҳам ўзининг дебют мавсумида, яна дунёнинг энг кучли лигаси бўлган АПЛда рекорд даражада кўп гол уравермайди. Шундай экан, йил футболчиси номига, энг аввало, Холанд муносиб кўрилиши мумкин.
2. Мартин Эдегор
Совринга яна бир даъвогар Норвегиядан. У ҳам скавдинавиялик ҳисобланади. Эдегор жорий мавсумдаги ўйинлари билан совриннинг 2023 йилги версиясини қўлга киритиши, эҳтимолдан ҳоли эмас. "Арсенал" ва Норвегия терма жамоаси сардори, ўта барқарорлиги билан ажралиб туради.
3. Букайо Сака
Соврин учун дастлабки учта номзод, шубҳасизки, АПЛнинг энг ёрқин юлдузларидир. Биз Сакага нисбатан ҳам шундай таърифни ишлата оламиз. 21 ёшли ҳужумчи АПЛдан ташқари, Жаҳон чемпионатида ҳам порлаган эди. У Европа чемпионатига саралаш баҳсларида нималарга қодир эканини исботлай олди.
4. Маркус Рэшфорд
Гарет Сайтгейт Қатардаги мундиалга Марус Рэшфордни ҳам жалб этади. "МЮ" ҳужумчиси у ерни голсиз тарк этмади. Рэшфорд 2023 йилда ўзининг энг яхши даврларидан бирини ўтказмоқда. Бу эса унга йил фуболчиси номи учун курашиш имконини берди.
5. Кевин Де Брюйне
Ҳатто, ўзининг энг ёмон мавсумида ҳам Кевин энг яхшилар орасидан жой топа олган. "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисида йилнинг энг яхшиси бўлишга яна бир имкон бор. У Муҳаммад Салоҳ, Гарет Бэйл, Криштиану Роналду ва Тьерри Анрилар қаторидан олдин ҳам жой олган.
6. Харри Кейн
Балки Кейннинг клуби мавсумни омадли ўтказмаётгандир. Аммо бу жамоанинг ҳужумчиси алоҳида шахс сифатида кўп нарсаларга эришди. Унинг натижалари халқаро ва маҳаллий миқёсда тенгсиздир. Кейн яна бир индивидуал соврин учун курашиб кўради.
7. Леандро Троссард
Троссард фаолиятида қачонлардир эътирофга сазовар бўлиши керак. Инсоф юзасидан айтиш керакки, бельгиялик футболчидан бошқалар ҳам рўйхатга кириши мумкин эди. Аммо Троссард энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмоқда. АПЛда 17 та голда иштирок этган ҳолда, ҳужумчи мавсум сўнгида чемпионликни қўлга киритиши мумкин.
8. Габриэль Мартинелли
Жаҳон чемпионатидан кейин ўз ишини омадли давом эттира олган футболчилар ичида Мартинелли ҳам бор. Вингернинг майдонда худбинликларсиз ҳаракат қилиши, барчани лол қолдириб келмоқда. Хусусан, Бразилия терма жамоаси аъзоси АПЛда гол уриш борасида бешинчи ўринда бормоқда. Мартинелли "Арсенал"да муҳим аҳамиятга эга бўла бошлади.
9. Каземиро
Қизил карточкалардан кўп азият чеклан футболчи учун охирги ойлар осон бўлмади. Шундай бўлсада, тан олиш керакки, у "МЮ"да катта ижобий ўзгаришларга сабаб бўлди.
Қолган футболчилар энг яхши номига эришиш борасида энг кам имкониятларга эга. Хусусан 150 дан 1 эҳтимол сифатида Эрон Рамздейл, Рафаэль Варан, Вильям Салиба, Кристиан Ромеро ва Деян Кулусевски номлари зикр этилган.
ИСМАТОВ Ж.