Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Левченко: «Сўнгги дақиқаларгача сабр қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 5-тури доирасида «Андижон»ни мағлуб этган «Нефтчи» бош мураббийи Виталий Левченко ғалаба сири, Тўхтасиновнинг четлатилиши, Кубок ўйинларига режалар ва жамоа ғалабани кимга бағишлагани ҳақида гапирди.

«Голгача ва голдан кейин бошқа-бошқа ўйин гувоҳи бўлдик. Майдонда камчилик бўлиб қолгач, рақибда анча имкониятлар бўлди, аммо дарвозабонимизга раҳмат айтаман. Бугун бизни кўп қутқарди. Сўнгги дақиқаларгача сабр қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик.

«Четлатиш менимча эҳтирос билан боғлиқ. Биринчи бўлимда огоҳлантирилганларга иккинчи бўлимда эҳтиётроқ бўлиб ўйнашларини уқтирган эдик. Аммо, Тўхтасинов айнан эҳтиросларга берилиб кетганиданми, керак бўлмаган жойда қўполлик ишлатди ва майдондан четлатилди».

«Кубок баҳсларида албатта ротация қиламиз. Бусиз иложимиз йўқ. Тиғиз тақвим ва футболчиларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларга имкон беришга ҳаракат қиламиз. Бизда иккита бир хил таркиб бор. Уларнинг барчасига имкон бериш ҳақида ўйлаймиз».

«Бугунги ғалабамизни албатта бизни доимий равишда қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга бағишлаймиз. Биз эса ўз навбатида жамоанинг аввалги мавқеини тиклаш ва жамоанинг ҳозирги эгаллаб турган ўрни тасодиф эмаслигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз», - деди Левченко.

Киритилди: 00:05, 09.04.2023.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.