Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

АПЛда энг узоқ вақтдан бери ишлаётган мураббийлар рўйхати эълон қилинди. Эрик тен Хаг аллақачон кучли ўнликда

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг ўтган ёзда жамоага олиб келинган эди. У келган пайтда "МЮ" саксонинчи йиллардан бери энг ёмон натижасини қайд этди. Нидерландиялик мутахассис ўзининг дебют мавсумидаёқ "қизил иблислар"ни инқироздан олиб чиқди. Тен Хаг манкунианликларни олти мавсумдан иборат совринсиз даврига якун ясаб қолмай, жамоани ЕЧЛ поғоналарига қайтара олди. Гарчанд жамоада эндигина 10 ойдан бери фаолият юритаётганига қарамасдан, тен Хаг АПЛдаги энг узоқ хизматларга эга менежерлар орасида тўққизинчи поғонани банд этди. Бу нарсага асосий сабаб АПЛнинг пастки поғоналарида кетаётган икки жамоа ўз мураббийлари билан хайрлашганидир. Турнирда қолиш учун курашаётган клублар ичида фақатгина "Вест Хэм" устози Дэвид Мойес ҳамда "Ноттингем" менежери Стив Куперлар Эрик тен Хагдан кўпроқ муддатга эга холос. Аммо ушбу икки ном ҳам истеъфога чиқиш хавфи остида қолган.

Хўш, бу масалага келганда Юрген Клоппга етадигани йўқ. У сўнгги тўққиз йил мобайнида "Ливерпул"да фаолият юритиб келмоқда. Гарчанд мерсисайдликлар айни дамда 8 ўринга тушиб кетган бўлсада, немис мутахассисининг ишдан кетиши борасида маълумотларга эга эмасмиз.
Иккинчи поғонада Пеп Гвардиола қайд этилади. У 2016 йилда "Манчестер Сити" билан битим тузганди. Ҳозирда "шаҳарликлар" мавсумни учта соврин билан якунлашга ҳаракат қилмоқда. Бундай вазиятда, табиийки, Гвардиола ҳеч қаёққа кетмайди.


Томас Франк учинчи ўринда бўлиб турибди. У 2018 йилда Лондоннинг "Брентфорд" жамоасини қабул қилиб олганди. Энг ҳайратланарлиси, Микель Артета бу борада тўртинчи поғонада! Худди кечагина Унаи Эмери Артетага жойини бўшатиб бергандай туюлади. Аммо бунга уч йилдан ошди. Вақт тез ўтмоқда.

Айни дамга келиб, АПЛда тўртта клуб вақтинчалик мураббийлар қўлида бўлиб турибди. Улар "Саутгемптон" (Рубен Селлес), "Лестер" (Адам Садлер), "Тоттенхэм" (Кристиан Стеллини) ҳамда яқинда ишга келган "Челси" устози Фнк Лэмпардлардир. Қизиғи шундаки, "Саутгемптон" мураббийи Селлес энг узоқ хизмат қилиш борасида 15 ўринни эгаллайди. У "Лидс" ва "Кристал Пэлас"нинг доимий мураббийларидан кўра кўпроқ ишлаб қўйди. Бунда номутаносибликларнинг юзага келишининг асосий сабаби эса АПЛда рекорд қайд этилганидир. Инглиз элитасида жорий мавсумда жами 12 та мураббий ишдан олинди. Бу 2017-18 йилги мавсумдаги рекорддан 2 тага кўпроқдир.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:03, 10.04.2023.
Ўқилди: 1523 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.