"Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финали биринчи ўйинидан умидлари билан ўртоқлашди.
"Биз улар ўйлагандан ҳам кучлироқмиз. Бу биздан, ҳар биримиздан ва бутун жамоадан максимал даражада талаб қиладиган вазифа, чунки амалдаги чемпионларга қарши ўйнаяпмиз. Улар катта тажрибага эга. Барча рақибларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак. Биламизки, “Реал Мадрид” катта тажрибага эга клуб. Шунинг учун ҳар бир майда деталларга максимал даражада эътибор бериш керак. Бу жуда хавфли жамоа", - деди Аспиликуета.
"Челси" ва "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг биринчи ўйини 12 апрель куни Мадридда Тошкент вақти билан соат 23.59да бошланади. Жавоб ўйини 18 апрель куни Лондонда бўлиб ўтади.