Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Мураббийлик — севимли ишим, чемпионатда юқори ўринни олишга ҳаракат қиламиз» - Ориф Маматказин

Баҳо:
+ | -

Бугундан Ўзбекистон U19 чемпионати бошланади. “Андижон” U19 жамоаси дастлабки ўйинини 13 апрель куни “Бунёдкор”даги тенгқурларига қарши ўтказади.

Айни дамда ёш “бургутлар” бўлажак беллашувга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Қишда “Андижон” U19 га Ислом Аҳмедов бош мураббий сифатида тайинланганди. Кейинчалик маълум сабабларга кўра, мураббий ўзгарди ва Ориф Маматказин эндиликда “Андижон” U19 бош мураббийи сифатида ишга киришди.

Мухлислар яхши биладиларки, Ориф Исмоилович ҳаётини футболга бағишлаган бўлиб, фаолиятини “Андижон”да олиб боргани ҳаммага яхши аён. Қолаверса, жамоада мураббийлик қилган ва яна бошқа лавозимларда ҳам меҳнат қилган.  

Шундай экан, Ориф Маматказин ўзи учун қадрдон бўлган жамоасидаги ишини яна давом эттиради. Бу сафар унга “Андижон” U19 жамоаси ишониб топширилди.

Ориф Исмоилович ёшлар билан кўрилаётган тайёргарлик, уларни саралаш ишлари ва бошланаётган чемпионат борасида тўхталиб ўтди.   

— Ориф Исмоилович, Ўзбекистон U19 биринчилиги ҳам бошланяпти. Айтинг-чи, “Андижон” U19 таркибига ёшларни саралаш ишлари қандай олиб борилмоқда?
— Хабарингиз бор, бошида Ислом Аҳмедов бошчилигида тайёргарлик кўришган. Бунгача ўйинчилар сараланган ва биз қисқа муддат ичида уларни кўздан кечиряпмиз. Вилоятимиздаги бошқа туманлардан мураббийлар ёш футболчиларни бизга тавсия қилишяпти. Уларни кўряпмиз. Кимни иқтидори ва салоҳияти юқори бўлса, ўшаларни таркибимизга жалб қиляпмиз. Машғулотларда ҳам текшириб боряпмиз. 13 апрель куни “Бунёдкор” U19 жамоасига қарши дастлабки ўйинимизни ўтказамиз. Асосий вазифаларимиздан бири истеъдодли ўйинчиларни U21 жамоамизга етказиб бериш. Шу билан бирга чемпионатда юқори ўринларга ҳаракат қиламиз. Ҳозир 22 та футболчи заявка қилинган. Яна потенциали юқори бўлган футболчиларни кўрсак, уларни ҳам таркибимизга қўшиб олиш имконияти бор.

— Анча вақтдан сўнг яна мураббийликка қайтдингиз...
— Ҳа, мен яна ўз ишим билан шуғулланяпман. Мураббийлик менинг севимли ишим. Яна қайтганимдан хурсандман.

— Ўтган йили “Андижон” U19 чемпионатда фахрли 3-ўринни қўлга киритганди. Бу йил сизнинг бошчилигингизда ўша натижани такрорлаш мумкинми?
— Албатта, ҳаракат қиламиз. Биз ундан ҳам юқори ўринни олишга интиламиз. Бу футбол. Унда кимдир ютади, кимдир ютқазади.

— Ёшлар орасида иқтидори юқори ўйинчилар кўзга ташланяптими?
— Болалар кўп, улар билан ишлаш керак. Уларга доим айтяпмиз, сизларга U21 жамоасига йўл очилади, кейинчалик асосий жамоага йўл оласизлар, ҳаммаси ўзингларга боғлиқ, фақат ҳаракат ва меҳнат қилиш муҳимлигини уқтиряпмиз.

— “Бунёдкор” U21 га қарши учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти?
— “Бунёдкор” ёшлари бўйича тўлиқ маълумот йўқ. Лекин эшитишимча, у ерда яхши шаклланган жамоа бор. Биласиз, “Бунёдкор” академиясидан доим иқтидорли болалар етишиб чиқади. Яхши ўйин бўлади. Биз ҳам ўз олдимизга қўйган вазифа сари жиддий ҳаракат қиламиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 15:39, 11.04.2023.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.