Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Пиоли: "Диққатимизни жамлаб, эҳтиёт бўлишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли Чемпионлар лигаси доирасидаги "Наполи"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Эртага, 12 апрель куни "Милан" 1/4 финалнинг биринчи ўйинида "Наполи"ни қабул қилади, жавоб ўйини 18 апрель куни бўлиб ўтади.

- Яқинда "Наполи"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этдингиз.

- Ҳаммаси бошқача бўлади. Ушбу ўйин 180 дақиқа давом этади.

Диққатни жамлашимиз керак бўлади, биз белгиланган "планка"ни пасайтира олмаймиз, чунки бу хавфли. А Серия бошқа воқеа, биз Чемпионлар лигасига муносиб эканимизни исботладик, шунинг учун бор кучимизни бериб, диққатимизни жамлашимиз керак. Энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз учун мухлисларимиз катта туртки беришади.

- "Милан" "Наполи"дан камроқ босим ҳис қиладими?

- Мен ундай деб ўйламайман. Гап Чемпионлар лигаси ва орзуларимиз ҳақида кетмоқда. Биз яхши тайёргарлик кўрганимиз учун хотиржаммиз. Биз иштиёқ билан ўйнашимиз керак. Ҳар икки жамоада ҳам мотивация бўлади, ярим финалга чиқиш жуда зўр бўларди.

"Наполи" - бу мавсумда Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган жамоа. Турнирда саккизта жамоа қолди ва уларнинг барчаси кучли.

Биз ўйинни 0:0 ҳисобида бошлаймиз, лекин иккита тенг ўйин кутаман, биз яхши тайёргарлик кўрдик ва рақибдан бошқачароқ нарсани кутамиз.

- Виктор Осимхен, Жованни Симеоне ва Жакомо Распадорисиз "Наполи" унчалик тайёр эмас.

Спалетти нима қилишини билмайман. Лекин мен кўпроқ ҳимоя босқичида ўйнаш ҳақида гапирдим. Улар тажовузкор бўладими ёки чуқур ҳимояланадими, ўз дарвозаларида жойлашадими, билмайман. Менинг йигитларим турли вазиятларни ўқиб, эркин зоналарни топа олиши керак", - деди Стефано Пиоли.

Киритилди: 00:39, 12.04.2023.
Ўқилди: 868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.