Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

АПЛнинг барча даврлардаги турнир жадвали билан танишинг: "МЮ" етакчи, "Арсенал" иккинчи ўринда...

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси бизга 30 йилдан ошиқ давр мобайнида ҳамроҳлик қилиб келмоқда. Бу давр мобайнида турнир доирасида минглаб ўйинлар ўтказилди. 1992 йилдан то ҳозирга қадар фақат олтитагина жамоа ("Арсенал", "Челси", "Эвертон", "Ливерпуль", "МЮ" ва "Тоттенхэм") доимий қатнашчи сифатида турнир иштирокчиси бўлиб келмоқда. Қолган клублар баъзи пайтларда қуйи лигага тушиб кетган. Уларнинг айримлари эса фақат бир мавсум давомида ушбу нуфузли мусобақа қатнашчиси бўлган холос. Хўш, учта декадани ҳисобга олганда, барча даврларнинг энг яхши жамоаси ким?

Гарчанд яқин йиллар давомида анча оғир даврларни бошдан ўтказган бўлса ҳам, "Манчестер Юнайтед" очко тўплаш борасида яққол етакчиликни сақлаб турибди. Бу клуб 31 йилда 13 марта чемпионликни қўлга киритган эди. Иккинчи ўринда "Арсенал" қайд этилади. Аммо лондонликлар сўнгги ўн йилликлардаги пасайиш сабабли "Челси"га ўз позициясини бой бериб қўйиш арафасида турибди. Айни дамда икки Лондон клубини 19 очко ажратиб турибди. 2022-23 йилги мавсумдан илгари бу фарқ анча кичкина эди.

Барча даврлар жадвалида энг тез ўсишга эришган клуб бу "Манчестер Сити" саналади. Бу жамоа 1990 йиллар охири 2000 йиллар бошида энг қуйи лигаларда ҳаракат қиларди. Шунга қарамай, шаҳарликлар икки ўн йилликда 6 ўринга кўтариб олди.
Шуниси ажабланарлики, ҳозирда АПЛ иштирокчиси бўлмаса ҳам, "Блэкберн Роверс" умумий турнир жадвалида 12 ўринни эгаллайди. Бу клуб 1995 йилда чемпионликни қўлга киритган эди. Қолаверса, улар айни дамдаги "Лидс", "Кристал Пэлас" ва "Лестер Сити"дан баландроқда акс эттирилади. Шундай қилиб, фикримиз исботи қуйида келтирилади. Жадвал жамоаларнинг 1992 йилнинг сентябридан 2022 йилнинг ноябрига қадар йиғган очколари ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилган.


1. "Манчестер Юнайтед" – 2422 очко
2. "Арсенал" – 2214 очко
3. "Челси" – 2177 очко
4. "Ливерпуль" – 2153 очко
5. "Тоттенхэм" – 1840 очко
6. "Манчестер Сити" – 1696 очко
7. "Эвертон" – 1601 очко
8. "Ньюкасл" – 1466 очко
9. "Астон Вилла" – 1405 очко
10. "Вест Хэм" – 1288 очко
11. "Саутгемптон" – 1086 очко
12. "Блэкберн Роверс – 970 очко
13. "Лидс Юнайтед" – 818 очко
14. "Лестер Сити" – 812 очко
15. "Фулхэм" – 679 очко
16. "Мидлсбро" – 664 очко
17. "Сандерленд" – 618 очко
18. "Кристал Пэлас" – 597 очко
19. "Болтон" – 575 очко
20. "Вест Бром" – 490 очко.

Шунингдек, бугунги кунда турнирда иштирок этаётган, аммо кучли йигирматаликка кира олмаган жамоалар ҳам бор. Улар:
"Вулверхэмптон Уондерерс" – 379 очко
"Ноттингем" – 266 очко
"Брайтон" – 255 очко
"Борнмут" – 241 очко
"Брентфорд" – 89 очко.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 16:38, 12.04.2023.
Ўқилди: 2847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10039]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5737]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4060]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3028]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2459]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1818]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1784]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1631]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1509]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1392]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик