Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

IBA’га қарши кураш давом этади. АҚШ ва Буюк Британия алоҳида бокс ташкилоти ташкил қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) ғарб мамлакатлари билан муносабатлари тобора кескинлашиб боряпти.

АҚШ ва Буюк Британия IBA таркибидан чиқиб, алоҳида ташкилот яратишни режа қилмоқда, дея хабар қилмоқда Inside the Games.

АҚШ ва Буюк Британиянинг бойкотига бир нечта Европа мамлакатлари қўшилишга тайёр. Улар World Boxing ташкилотига асос солмоқчи. Томонлар 13 апрель куни ушбу масала бўйича онлайн брифинг ўтказади.

IBA эса Халқаро Олимпия қўмитасига (ХОҚ) ариза юборган ва Париж—2024 Олимпиадаси учун йўлланма бериши кутилаётган Европа ўйинларини лицензион мусобақа мақомидан маҳрум этишни сўраган.

IBA Россия ва Беларусь боксчилари Европа ўйинлари мусобақасидан четлатилганини бунга сабаб сифатида кўрсатган.

Европа ўйинлари 21 июндан 2 июлга қадар Польшада бўлиб ўтади. Ундаги бокс мусобақасида Париж—2024 Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналади.

Аввалроқ АҚШ, Швеция, Ирландия, Чехия ва Канада бокс федерациялари Ҳиндистон (аёллар ўртасида) ва Ўзбекистонда (эркаклар ўртасида) бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон сҳемпионатига бойкот эълон қилгани хабар қилинганди. Кейинчалик Украина ва Норвегия ҳам уларга қўшилган. Бунга сабаб сифатида федерациялар Россия ва Беларусь боксчиларига мусобақаларда ўз байроғи остида ҳаракат қилишга рухсат берилганини қайд этганди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик Умар Кремлёв 2020 йилнинг декабридан буён IBA’ни бошқариб келмоқда. Бунгача у Россия бокс федерацияси бош котиби лавозимида ишлаган. У лавозимга тайинланган пайтда IBA’нинг қарзлари 20 миллион долларни ташкил қилган. 2021 йилнинг май ойида Кремль барча қарзларнинг тўлиқ қайтарилишини эълон қилган. 2022 йилда Кремлёв IBA президентлигига қайта сайланди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:35, 13.04.2023.
Ўқилди: 1507 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3265]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2974]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2475]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2427]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1901]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1860]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1785]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1519]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1496]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик